МУРОД 1 Ғозий, Худовандигор (1326—1389) — Усмонлилар сулоласита мансуб Туркия султони (1362—89). Султон Ўрхон Ғозийнинг ўғли. Тахт тепасига келган МЛ биродарлари Иброҳим ва Халилларни қатл этгач, Кичик Осиёнинг шарқий ва жан. худудларини ўз тасарруфига киритади. Тез орада мамлакатнинг илгари қўлдан чиққан ғарбий ерларини қайтариб олади. 1362 й. болгарларнинг Филиппополь (Пловдив) ш. ни забт этади. Орадан 2 йил ўтгач, болгар шоқи Шишман усмонийлар султонига хирож тўловчига айланади. M. I 14-а. нинг 70-й. ларида пойтахтни Эдирне (Адрианополь) га кўчиради. Мурод1 1376 й. Византия тасарруфига ўтган Галлиполи я. о. ни қайтариб олади; 70—80-й. ларда Болкрндаги барча ерларни босиб олади. 1389 й. нинг июнида Мурод1 улкан армияси билан серб ерларига киради. Косово майдонида князь Лазар бошлик, серб кучлари билан тўқнашади (1389 й. 15 июнь). M. I қарор-гоҳига Лазар армияси ҳақида маълумот бермоқчи бўлган серб-крчоқ Милошни олиб келишади, у тусатдан Мурод1 нинг юрагига ханжар санчади. Бироқ, M. I нинг қўшини жангда ғалаба қозонади. Асирга олинган Лазар жон бераётган M. I кўз ўнгида қатл қилинади. M. I нинг тўнғич фарзанди Боязид I Йилдирим султонлик шоҳсупасига ўтиради.
Ад.:Новичев А. Д., История Турции, т. 1, Л., 1963; Петросян Ю. А., Османская империя. Могущество и гибель, Мурод, 1990.