МУРОДОВ Жўрабек (1942.24.12, Тожикистон, Айний тумани) — тожик хонандаси (лирик тенор) ва бастакор. Миллий мумтоз, замонавий композитор ҳамда бастакорлар асарларининг моҳир ижрочиси. Тожикистон халқ, артисти (1971). Хўжанд пед. ин-тини тугатган (1962). 1963 й. дан Тожикистон филармонияси яккахони. Ўзининг ширадор ва таъсирчан овози билан шеър мазмуни ва назокатини, инсоний туй-ғуларни тингловчи қалбига тугал ва моҳирона етказиш Муродов талқинига хос. Репертуарида тожик халқ қўшиклари ва замонавий ашулалар муқим ўрин тутади. «Ватан», «Она», «Замин», «Нон ушоғи», «Дўстларни йўқотма», «Менинг кўзларим», «Рўдакий қўшиғи», «Ёр дийдори», «К,алб зорини қайдан биласан?», «Ул лоларухсор» каби қўшиқлари машҳур. Шунингдек, турли халқларнинг қўшиклари Муродов ижро дастурини бойитди. Бастакор сифатида Ҳофиз Шерозий, Жомий, Румий, Бедил ғазаллари ва Муродов Турсунзода шеърларига яратган куйлари машҳур. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда бир неча бор гастролда бўлган.