МУРТАЗАЕВ Асан Муртазаевич

МУРТАЗАЕВ Асан Муртазаевич (1900.20.11, Евпатория — 1983, Тошкент) — физик кимёгар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1961), кимё фанлари д-ри (1950), проф. (1950), Ўрта Осиё унтини тугатган (1930). Ўрта Осиё геол. қидирув ин-ти ходими (1930—31), Ўрта Осиё унтида доцент (1936—42), Низомий номидаги Тошкент педагогика интида (1937 — 42), Тошкент фармацевтика ин-тида (1943—77) кафедра мудири. Илмий ишлари физик кимё ва электрокимёга оид. Муртазаев раҳбарлигида металланган графит электродни потенциометрик титрлашда қўллаш усули ишлаб чиқилган.

Loading...