МУРЗАК-КОБА — мезолит даврига оид ғор. Қримнинг Севастополь ш. яқинида жойлашган. 1936 й. С. Н. Бибиков ва Е. В. Жиров топган ва ўрганган. Унинг маданий қатламида микролитлар, хусусан, кесгичлар, қирғичлар, тарашланган тош парракчалар, призматик нуклеуслар ва б. чақмоқтош қуроллар, суякдан ясалган бигизлар, тешгичлар ва гарпунлар учрайди. Ғордан кроманъонларнинг жуфт-жуфт кўмилган (эр ва хотин) қабри очилган. Мурда чалқанча ётқизилиб, қабр усти тош билан беркитилган. Топилган скелетларнинг бош суяклари асосида антрополог Мурзак-Коба Герасимов уларнинг ташқи қиёфасини тиклаган. Ғордан буғу, тўнғиз, ёввойи қўй, айиқ, тулки, хонакилаштирилган ит, бўрсиқ ва б. суяги ҳам топилган.
Ад.: Гераси мов Мурзак-Коба, Люди каменного века, Мурзак-коба, 1964.