МУСАЕВ

МУСАЕВ Элбек (1935.15.8, Тошкент) — тележурналист, кичик ҳажмдаги ҳикоялар (миниатюра) устаси. Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1990). Узбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1972). Урта Осиё унтини тугатган (1958). Узбекистон телевидениеси Болалар ва ўсмирлар таҳририятида кичик муҳаррир, катта муҳаррир (1957— 62), «Ёшлик» бош таҳририятининг бош муҳаррири (1962-67, 1969-86), дастурлар бош директори (1986—88), Узбекистон телевидениеси ва радиоэшиттириш қўмитаси раисинингўринбосари (1988— 92). Мусаевнинг телевидениедаги ижодий фаолияти «Истиқбол эгалари», «Ғазалхон ёшлигим», «Романтика» телевизион театри, «Талабалик — олтин даврим», «Она шахрим — Тошкентим», «Зеҳн» туркум кўрсатувлари билан боғлиқ. У Наврўзга бағишланиб ўтказиладиган узлуксиз телекўрсатув ташкилотчиларидан. У айниқса, ўзи асос солган «Телеминиа-тюралар театри», «Оталар сўзи — акднинг кўзи» дастурлари билан элга танилди. 1962 й. дан бери кўрсатиб келинадиган «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви ўзбек халқининг энг яхши урф-одатлари, анъаналари, одамийлик, меҳр-шафқат, адолат, садоқат каби хислатларни тараннум этиб ўзбек телевидениеси тарихида муайян из қолдирди.

Ас: Учрашув (миниатюралар), Т., 1978.