МУСАҲҲИҲ

МУСАҲҲИҲ (араб.) , корректор — босмахона нусхаларида теришда йўл қўйилган хатоларни тузатувчи таҳририят, нашриёт, босмахона ходими. Мусаҳҳиҳнинг вазифасига муаллиф қўлёзмасини текшириш (орфографик, пунк-туацион хатоларни тузатиш, абзацлар қўйиш ва ҳ. к.) ҳам киради (яна қ. Корректура).