МУСАММАТ (араб. — шеър шаклларидан бир) — ижтимоий-фалсафий рухдаги шеърлар бўлиб, алоҳида-алоҳида қофияланувчи бандлардан иборат. Биринчи банднинг охирги мисрасидаги қофия кейинги бандларнинг охирги мисраларидаги крфиялар билан бир хил бўлади. Бандлардаги мисралар сони 3 тадан 10 тагача етади, шунга кўра қуйидаги Мусамматлар фаркланади: мусаллас (3 мисрали), мурабба (4 мисрали), му-хаммас (5 мисрали), мусаддас (6 мисрали), мусабба (7 мисрали), мусамман (8 мисрали), мутасса (9 мисрали), му-ашшар (10 мисрали).