МУСАМУҲАМЕДОВ Юсуф (1888 – Тошкент — 1968) — Ўзбекистон матбаасининг асосчиларидан. Меҳнат фаолиятини 20-а. бошида В. М. Илинга қарашли хусусий типографияда бошлаган. 1920—22 й. ларда Тошкентдаги 1-босмахонани ташкил этишда қатнашган ва шу босмахонада 1932 й. гача ишлаган. Ўзбекистон Матбуот бошқармаси бошлиғи муовини (1931—34). 50-й. ларда республикада матбаа кадрларини тайёрлаш, босмахоналар ташкил этишда катта ташкилотчилик ишлари олиб борган. Матбаачилар учун мўлжалланган «Босма ишлари» (1939, 1950) китоби нашр этилган. Ўғли Юсупов Юнус Юсупович (1907—1995) – ўзбек матбааси асосчиларидан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1967). 1924—35 й. ларда Тош-кентнинг Эски шаҳар намунали босмахонасида ҳарф терувчига шогирд, ҳарф терувчи ва босмахона директори. 1935—37 й. ларда партия ишларида, 1944—45 й. ларда Тошкентдаги I-босмахона директори. 1946 й. дан Ўзбекистон Матбуот бошқармаси, кейинчалик Узполиграфнашр бошлиғи. 1964— 78 й. ларда «Фан» нашриёти директори.
Ад.: Бобохонов А., Ўзбек матбааси тарихидан. Т., 1979.