МУСАХОНОВ Мирзаюсуф Мирзамаҳмудович (1943.10.9, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон ФА акад. (1995), физикамат, фанлари д-ри (1982), проф. (1982). Москва унтини тугатган (1967). Тошкент унти (ҳоз. Ўзбекистон миллий унти) назарий физика ка-федраси мудири (1982 й. дан). Илмий ишлари элементар зарралар физикасига, асосан, квант хромодинамикаси (КХД) га оид. Унинг раҳбарлигида кичик импульсли пи-онлар усули асосида пионлар ва оз заррали нуклонлар системасининг ўзаро таъсири учун янги кўп мартали сочилиш назарияси ишлаб чиқилди, КХД нинг кирал хоссаларини ҳисобга оладиган янги кварк модели — кирал бэг модели таклиф қилинди. Кирал кварк моделлари; квантланган майдонлар назарияси; нуклонлар учун кирал назария; кичик энергияли соҳа учун КХДнинг эффектив таъсири ва б. ишлаб чиқилди. Улар асосида КХД даги физик жараёнлар илмий изоҳлаб берилди.
Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1983).