МУШФИҚИЙ

МУШФИҚИЙ Абдурраҳмон (1525 – Бухоро —1588) — шоир. Бухоро мадрасаларида таълим олган. 1564 й. гача Бухорода яшаган. 1568—72 й. ларда Самарқанд ҳокими Султон Саид саройида китобдор бўлган. 1572—73 й. ларда Ҳиндистонда Акбаршоҳ саройида, 1578 й. дан Бухоро амири Абдуллахон саройида хизмат килган ва «Малик уш-шуаро» унвонини олган. Мушфиқий бой адабий мерос қолдирган. Шоирнинг ҳажвия, ғазал ва қасидалари «Девони мутоибот», «Девони ғазалиёт», «Девони касоид», «101 тугун» («Саду як бувад») кабиларда жамланган. Мушфиқий гўзаллик ва муҳаббат хақида «Эрам боғи», шунингдек, «Соқийнома» ва «Жаҳоннома» каби поэтик асарларни яратган. Мушфиқий асарлари халқ орасида кенг таркалган ва унинг узи ҳам Мулла Мушфиқий номи билан тожик халқ латифалари кахрамонига айланиб кетган.

Ад.: Бертельс Е. Э., История персидской и таджикской литературы, Мушфиқий, 1970.

Loading...