МУШК

МУШК, ипор, уфор, мускус — ҳайвон ёки ўсимликларнинг ўткир ҳидли моддаси. Ҳайвон Мушки М. безларидан ҳосил бўлади. Ҳайвон ўзи яша-ётган ҳудудни белгилашда, ўз турига мансуб бошқа жинсли ҳайвонларни жалб қилишда ва б. ҳолларда кимёвий сигнал вазифасини ўтайди, шунингдек, сувда яшайдиган баъзи сут эми-зувчи ҳайвонларда жунини мойлашга хизмат қилади. Ўсимлик Мушки коврак илдизи, гулҳайрилар меваси ва б. дан олинади. Ҳайвон Мушк ининг ҳид берувчи моддаси асоси макроциклик кетонлардан, ўсимлик Мушк иники — макроциклик лактон (тибетолид, амбреттолид) лардан иборат. Мушкдан парфюмерия саноатида фойдаланилади. Табиий Мушк ўрнига кучли ҳид таратадиган синтетик моддалар (мас, ксилол-М., кетон-М. ва б.) ҳам ишлатилади.

Prev Article

МУШАК САБЗИ

Next Article

МУШМУЛА