МУШКЕТОВ Иван Васильевич

МУШКЕТОВ Иван Васильевич [1850.9 (21).1, Алексеевская станицаси, ҳоз. Волгоград вилояти — 1902.10(23). 1, Петербург] — рус геологи ва географи. Петербург кончилик ин-тини тугатган (1872), 1877 й. дан Геология қўмитаси адъюнкт-проф. 1874-75, 1877-80 й. ларда Ўрта Осиёнинг геол. сини ўрганиб, бир неча фойдали қазилма конларини очган. Илмий изланишлари натижасини «Туркистон» асарида (1—2 т., 1886-1906) баён этди. М. Ўрта Осиёнинг геологик ва орографик тавсифини езди. Сирдарё водийсини ўрганди. 1881 й. да Г. Д. Романовский билан биргаликда Туркистоннинг геологик харитасини тузди. Мушкетов, шунингдек, Кавказнинг геологик тузилиши, музликлари, минерал сувлари ва фойдали казилмаларини ўрганди. 1887 и. Верний (ҳоз. Олмаота) ш. да бўлиб ўтган кучли зилзиланинг сабаб ва оқибатларини тадқиқ этди. Мушкетов «Физик геология» қўлланмасини ҳам ёзган (1888—91). Мушкетов номига Сибирь, Ўрта ва Марказий Осиёда бир қанча географик объектлар (Мушкетов тоғи, Мушкетов музлиги ва б.) қўйилган.

Ас: «Физическая геология» (ч. 1—2, СПБ, 1888—91, охирги нашри 1935); Верненское землетрясение 1887, СПБ, 1890.

Ад.: Вайнер Л. А., И. В. Мушкетов и его роль познании геологии Средней Азии, Т., 1954.

Loading...