МУШРИФ

МУШРИФ (тахаллуси; исми Мирзо Қаландар) (? — Исфара — 1825) — шоир ва олим. Қўқон мадрасасида ўқиган. 1818 й. дан Умархон саройида лашкар қозиси вазифасини бажарган. Муҳаммад Алихон даврида Исфарада қози бўлган. Форсий ва туркийда ижод қилган. Ғазал ва қасидаларида Умархонни мадҳ этган, табиат гўзалликларини тасвирлаган, инсоф ва адолатни улуғлаган. М. Умархон таклифи билан «Шаҳномайи нусратпаём» («Ғалабадан хабар берувчи Шоқнома») асарини ёзган (1822). Асар Фазлийниж «Умарнома» достони асосида яратилган. Унда Умархоннинг болаликдан вафотига қадар ҳаёти акс эттирилган. Асар 19а. Қўқон адабий муҳитини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Мушриф шеърларидан намуналар Фазлийнинг «Мажмуаи шоирон» тазкирасида учрайди. «Рисолайи аскарий» китоби ҳамда диний мавзудаги «Далойил улҳайрот» асарининг арабчадан форсийга қилган таржимаси ҳали топилмаган. «Шаҳномайи нусратпаём» нинг қўлёзмаси Россия ФА Осиё мамлакатлари ин-тининг Санкт-Петербург бўлимида (инв. № 471) сақланади.

Лй.: Қайюмов П., Тазкирайи Қайюмий, Т., 1998.

Prev Article

МУШМУЛА

Next Article

МУШТУМ