МУСИКА УҚУВИ

МУСИКА УҚУВИ — инсоннинг мусиқа асаридаги товушлар (баландпастлик, метр, ритм, тембр хусусиятлари) ни эшита билиш, уларнинг изчиллик мазмунини тушуниб овоз ёки бирор чолғуда ижро эта олиш қобилияти. Мусика уқувининг асосий икки погонасини ажратиб кўрсатиш мумкин. Мусиқий физиология нуқтаи назаридан Мусика уқуви бу товушларни эшита олиш аппаратидир. У кенг диапазони ҳамда товушларнинг ўзгарувига ўта сезгирлиги билан белгиланади. Мусика уқуви орқали одам мусиқатовушларининг баландлигини (16 дан тахм. 20000 г(<гача, цент ҳисобида), кучи (децибел ҳисобида), туси (тембрни) ва давомийлигини ажрата олади. Бунда абсолют (мутлақ, яъни товушлар баландлигини бошқа товушлар баландлигига таққосламасдан идрок этиш) ва нисбий Мусика уқуви ажратилади. Мусиқий психология нуқтаи назаридан Мусика уқуви мусиқий товушларнинг функционал нисбатлари, бадиий хусусиятларини идрок этиш крбилияти: лад ҳисси (куй товушларидаги лад функцияларини ажратиш қобилияти), гармоник уқув (кўп овозли мусиқани идрок этиш, интервал ва аккордларннж хусусиятларини ҳис этиш қобилияти), интонация уқуви (маълум яо/томлардаги интонацияни, ундаги товушларнинг баланд-пастлигини ҳамда оғишмаларини эшитиш ва такрорлаш қобилияти), тембр уқуви (овоз ёки чолғу садоларининг бирбиридан фарқини ажратиш қобилияти), композиция ҳисси (мусиқа асаридаги шаклий тузилмаларнинг ўзаро нисбатларини идрок этиш) ва б. Illy билан бирга мусиқа асарини эшитмай, ижро этмай туриб уни нота ёзувицан ўқиб тасаввур эта олиш ҳамда ижро жараёнида куй ва асарни хотирада яратиш ички Мусика уқувига киради. Мусика уқувини ривожлантирадиган махсус ўқув фани сольфежи-одир. Мусика уқувини ўрганиш тарихи Европа илмида 19-а. нинг 2-ярмидан бошланган (Г. Гельмгольц, К. Штумпф). 20-а. да Н. Гарбузов, П. Барановский, Е. Юцкевичлар Мусика уқувининг нисбийлигини исботлаб берди (қ. Зона). К. Сишор (АҚШ), Б. Теплов, Е. Назайкинский (Россия), Ўзбекистонда — Л. Коваль Мусика уқувини ўрганишга катта ҳисса қўшдилар. Мусика уқуви хусусиятлари янги (айниқса, электрон) мусиқа чолғуларини ишлаб чиқишда, концерт залларини қуриш, радио, телевидение ёзувларида эътиборга олинади (яна қ. Акустика, мусиқа к,исми).

Олимжон Беков.

Loading...