МУСИҚА ШАКЛИ

МУСИҚА ШАКЛИ — 1) кенг (фалсафий, эстетик) маънода — муайян ғоявийбадиий мазмунни мусиқада мужассамлаштирувчи ифода воситалари (куй, ритм, гармония ва б.) маж-муи;

2) тор маънода — мусиқа асарининг ички тузилиши — композициясн. Мусиқа шакли бадиий образларни намоён этишда муайян ижодий принциплар (мас, куй ёки мавзуни такрорлаш, ўзгартириш, қайта ишлаш, янги, кескин фаркланувчи куй киритиш ва б.)га та-янади. Оғзаки анъанадаги мусиқада, шунингдек, вокал, театр, кино мусиқаларида соф мусиқий омиллар билан бирга мазкур санъат турларига хос (мас, шеърий асар тузилиши, саҳна асари драматургияси, кинофильм монтажи каби) композиция хусусиятлари ҳам муҳим ўрин тутади. Дастурли (муайян мавзули) мусиқа асарлари (мас, симфоник поэма, баллада)ла Мусиқа шакли умумий сюжетга мос равишда ўзгаради. Мусиқа шаклининг энг кичик ифодавий бирлиги оҳанг, бирламчи тугал мусиқа тузилмаси мавзудир. Ҳар бир асардаги композиция ўзига хос кўринишга эга бўлсада, Мусиқа шаклининг аерлар давомида ривожланиб, қонунлашган турлари мавжуд (давр, куплет, икки қисмли, уч қисмли шакл, соната шакли, вариация, рондо, фуга ва б.). Шунингдек, бир қисмли аралаш (рондосоната), кўп қисмли туркум М. ш. лари тарқалган (сюита, соната туркуми ва б.). Йирик вокалсимфоник (оратория, кантата, месса ва б.) ва мусиқали саҳна (мусиқали драма ва комедия, опера, балет) асарлари кўп қисмдан ташкил топади. Уларнинг айрим қисмлари (увертюра, ария ва ҳ. к.), одатда, унча мураккаб бўлмаган Мусиқа шакли ларида ёзилади.

Шарқ (жумладан, Ўрта Осиё) халқларининг оғзаки анъанадаги профессионал мусиқасида турли хил Мусиқа шаклилари мавжуд бўлган (амал, кор, савт, пешрав ва б.).

Ад.: Ражабов И., Мақомлар масаласига дойр, Т., 1963; Асафьев Б., Музыкальная форма как процесс, 2 изд., М., 1971; Способин И., Мусиқа шакли [Махсус муҳаррир F. Ғафурбеков], Т., 1982.