МУСИҚА

МУСИҚА (юн. mousiche — музалар санъ-ати) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товуш (тон, нағма)лар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи саньат тури. Унинг мазмуни ўзгарувчан руҳий ҳолатларни ифодаловчи му-айян мусиқийбадиий образлардан иборат. Мусиқа инсоннинг турли кайфиятлари (мас, кўтаринкилик, шодлик, завкланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва б.)ни ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, Мусиқа шахснинг иродавий сифатлари (катъиятлик, интилувчанлик, ўйчанлик, вазминлик ва б.)ни, унинг табиати (мижози)ни ҳам ёрқин акс эттиради. Мусиқанинг ушбу ифодавийтасвирий имкониятлари юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотель ва Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Навоий, Бобур, Кавкабий, тасаввуф арбоблари — Имом Ғазолий, Калободий Бухорий ва б. томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган. Мусиқанинг одам онги ва ҳиссиётига таъсир этишнинг ажойиб кучи унинг руҳий жараёнларга ҳамоҳанг бўлган процессуал — муайян жараёнли табиати билан боғлиқцир. Мусиқа асарлари мазмунида бадиий ғоялар умумлашган ҳолда берилиб, мусиқали образларнинг ўзаро муносабатлари (таққосланиш, тўқнашув, ривожланиш каби) жараёнида шаклланади. Мазкур жараённинг хусусиятларига кўра М. мазмуни ҳам турли — эпик, драматик, лирик белгиларга эга бўлиши мумкин. Булардан инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолатларини ифодалашга мойил бўлган лирика М. нинг «ботиний» табиатига анча яқиндир. Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тари-хий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр ва кечинмалар умумлашган ҳолда ифодаланади. Мусиқа шакллари ҳар бир даврнинг маънавиймаърифий талабларига жавоб берган ҳолда, айни вактда инсон фаолиятининг кўпгина жабҳалари (муайян жамоавий тадбирлар, одамларнинг ўзаро этик ва эстетик таъсир этиш, мулоқот қилиш жараёнлари) билан муштаракдир. Мусиқанинг, айниқса, инсоннинг ахлоқий ва эстетик дидини шакллантириш, ҳиссий туйғуларини ривожлантириш, ижодий қобилиятларини рағбатлантириш воситаси сифатида роли жуда муҳимдир.

Нутқ, товушли сигнал бериш ва б. товушли—маъноли жараёнлар сингари, Мусиқа ҳам муайян маълумотларни садолар воситасида ифодалаш имкони-ятига эга. Жумладан, товушларнинг баланд-пастлиги, ингичка-йўғонлиги, узунқисқалиги, кучлилиги ва б. воситалар ёрдамида одамнинг ички ҳолатини ифодалаш имконияти жиҳатидан Мусиқа нутққа (нутқ интонацияларига) ўхшайди. Аммо, санъат тури сифатида Мусиқа факат унгагина хос бўлган хусусиятлар (мас, бадиий-эстетик мақсадларни кўзлаши, мазмун ва шакл бадиий қиймат сифатида касб этилиши, айниқса, Мусиқа товушларининг муайян мусика тизимларида ташкил этилиши) билан нуткдан фарқ қилади. Хар бир алоҳида олинган Мусиқа товуши бирламчи ифодавий имкониятга эга бўлсада Мусиқа товушларининг баланд-пастлик муносабатлари лад тузилмаларида, муваққат нисбатлари эса — мусиқий ритм ва метрда ўз аксини топади. Дунёнинг аксарият халқлари Мусиқа маданияти, жумладан, ўзбек мусиқа фольклори, анъанавий мусиқа ва бастакорлик ижодиётида лад асосини турли кўринишдаги диатоника ташкил этади. Композиторлик Мусиқада (айниқса, 20 – а. да ривож топтан йўналишларда) диатоника б-н бирга хроматика ҳам кенг ўрин олган.

Мусиқада асосий бадиий восита — куй (мелодия)дир. Мусиқанинг огзаки анъанадаги (монодия) услубларида куй бадиий образнинг ягона ва тугал мусиқий ифодаси ҳисобланади. Кўп овозли композиторлик йўналишларда гармония, полифония унсурлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мусиқа асаридаги куй (мавзу)лар ривожи унинг композициясн (шакл)ни ташкил этади. Мусиқа шакли асар маз-мунининг моддий тажассуми ва вужудга келиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусиқа асарлари шаклига мунтазам такрорланувчи таркиб ва унсурлар хос бўлиб, булар бадиий мазмундаги ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик каби хусусиятларга маълум даражада зиддир. Ўзаро алоқа ва бирлик доирасидаги бундай диалектик зиддиятлар Мусиқа асарини яратиш ва ижро этиш жараёнида ҳамиша хилма-хил равишда ўз ечимини топади. Турли халқлар Мусиқа маданияти ва анъаналарида Мусиқанинг баркарор ва беқарор унсурларининг ўзаро муносабатлари ҳам ўзгачадир. Mac, анъанавийлик мезонига асосланган оғзаки йўналишдаги Мусиқа услубларида муайян бадиий мазмун, эстетик қоидалар билан бирга Мусиқа асарлари шаклига бадихагўйлик хусусиятлари, номусиқавий (асарнинг ижро этиш вақти, жойи, шароити каби) ҳолатлар ўз таъсирини ўтказади. Индивидуал бадиий образларни ифодалашга қаратилган ёзма анъанадаги композиторлик санъати асарлари эса кўпроқ айнан мусиқий ривожланиш қоидаларига, яъни тугалланган, яхлит ва барқарор шаклларга асосланади. Шунинг учун, композиторлик мусикада мазкур шаклларни ифодалашга ҳамда объектив ҳолатда сақлашда асосий омил бўлган нота ёзуви му-ҳим ўрин тутади.

Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир. У дам олиш ва кўнгил очиш пайтлари, турли маросим, байрам, базм ва сайиллар, диний ва расмий тадбирлар, оммавий ва ҳарбий юришлар, спорт машклари ва меҳнат жараёнида муайян вазифалар бажаради. Шунинг учун Мусиқа асарлари ўз мазмунига мувофиқ ҳолда бир нечта услуб, тур ва жанр гуруҳларига ажратилади. Алла, зикр, марсия, сарбозча, вальс, марш, месса каби жанрлар ҳаётдаги маиший ва б. шароитлар билан боғлиқ бўлади. Ашула, дастгоҳ, чолғу куй, мақом йўллари, концерт, миниатюра, романс ва б. да эстетик таъсир ўтказиш вазифалари асосий ўрин тутади. Жанрлар, ўз навбатида, диний мусща, ёшлар мусикаси, маиший мусиқа, оммавий мусща, ҳарбий мусика, камер мусиқа, симфоник мусща, хор мусикаси каби Мусиқа турларига бирлашади. Тари-хий, миллий, маҳаллий, шахсий (индивидуал) Мусиқа услублари ҳам мусиқий тафаккур тарзи, оҳанг, ритм, шакл каби мусиқий унсурларни ўзига қамраб олиб, муайян бир давр ёки миллий маданиятга мансуб бўлган турли жанрдаги асарлар умумиятини акс эттиради (қ. Авангардизм, Барокко, Классицизм, Оғзаки анъанадаги мусика, Романтизм, Сентиментализм).

Бастакор ва композиторпар бадиий образларни кенгроқ қамрашга интилишиб, Мусиқа ва бошқа санъат турлари қоришмаси (синтези)дан фойдалани-шади. Аниқ тушунчага эга бўлган сўз, саҳна ҳаракати, кино тасвири ва б. унсурлар билан қоришиқ Мусиқа асарининг ифодавий имкониятлари кенгаяди (қ. Вокал мусикаси, Кино мусикаси, Раке мусикаси, Театр мусикаси). Мусиқа, шунингдек, бошқа санъат тури ва жанрларида ҳам мухим роль ўйнайди. Mac, опера жанрида, ўзбек мусиқали драмаси ва комедиясида хонандалик, хор санъати хамда оркестр мусиқасчнк драма б-н боглайди. Балет ва б. рақс шакллари ҳам узининг бадиий образларини Мусиқа ёрдамида ифодалайди.

Инсоннинг Мусиқа фаолияти асосан 3 босқичда амалга оширилади: ижод, ижро ва тинглаш (уқув). Ҳар бир босқичда асарнинг мазмун ва шакли узгача куринишга эга бўлади. Ижод босқичида бадиий ғоя ва шакл муаллиф онгида муштарак ҳолда туғилади. Ижро жараёнида шакл ва мазмун ижрочи томонидан унинг дунёкараши, эстетик тасав-вурлари, шахсий тажриба ва махрратига мос равишда узгартирилади. Мусиқа ихлосмандлари ҳам ижро этилаётган асарни узларининг хусусий диди, ҳаётий ва бадиий тажрибасига асосланиб қабул қилишади. Шундай қилиб, Мусиқа фаолияти ҳамма босқичларда ижодий табиатга эга булади.

Турли (композиторлик ва оғзаки анъанадаги) услубларда мусща ижрочилиги аҳамияти турличадир. Профессионал йуналишдаги маданият тизимида Мусиқа кўпинча бадиий асарларни ижро этадиган санъаткорлар фаолияти орқали намоён бўлади. Шунинг учун Мусиқа ижрочи (созанда, хонанда)ларининг аксарияти композитор ва бастакорларнинг ҳақиқий ҳамкорларидир. Улар устоз-шогирд муносабатлари жараёнида узлаштирган ёки нота ёзуви ёрдамида ўрганган асарларни жонли равишда тингловчилар олдида талқин этадилар. Мусиқий фольклор тизимида Мусиқа намуналари омма онгининг бадиий маҳсулоти сифатида юзага келиб, ҳаваскор қўшиқчи, созанда ёки жамоавий тарзда ижро этилади. Мусиқа ижрочилиги мусща чолғулари ҳамда инсон овозк воситасида амалга оширилади. Булар якка тарзда, ансамбль, хор, оркестр каби бирикма шаклларида намоён булади.

Мусиқа ижодиёти, ижрочилиги ва тингланиши Мусиқа фаолияти нинг бошка турлари — мас, мусиқа тарбияси, мусиқа таълими, и. т. (Мусиқашунослик), мусиқий танқид ва бошкалар билан бирга жамият Мусиқа маданият и тизимини ташкил этади.

Мусиқа тарихи. Мусиқанинг пайдо бўлиши масаласида турли илмий фаразлар вужудга келган: ҳиссиётга тўлган нутқ оханги (Г. Спенсер), қушларнинг сайраши ва ҳайвонларнинг уз жуфтларини чақириши (Ч. Дарвин), ибтидоий одамларнинг меҳнат усуллари (К. Бюхер) ва уларнинг чақириқ товушлари (К. Штумпф), жоду-сеҳрлаш маросимлари (Ж. Комбарье) Мусиқанинг илк манбалари ҳисобланади. Шарқ мута-факкирлари ҳам Мусиқанинг вужудга келиш муаммоси ҳақида илмий мулоҳазалар қолдиришган. Мусиқа тарихини Форобий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари б-н бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун (14-а.) эса — ижтимоий тизимларнинг шаклланиш крнуниятларига асосланган хрлда тушунтиришган.

Замонавий мусиқашунослик фани археология ва этн. маълумотларидан келиб чиқиб, Мусиқа санъатини ибтидоий жамиятда инсоннинг амалий фаолияти жараёнида бошқа санъат турлари (раке, шеърият ва қ. к.) билан крришма (синкретик) ҳолда пайдо булишини асослаб беради. Бунда Мусиқа ижтимоий мулоқот воситаси, меҳнат ва маросим жараёнларини ташкил этиш воситаси булиб хизмат қилади ва, айни вақтда, жамиятга зарур ахлокиймаънавий хусусиятларни тарбиялаш мақсадларини кузлайди. Ибтидоий даврнинг охирги босқичида дастлабки қоришма санъат мажмуасидан бир қанча санъат турлари, жумладан, Мусиқа ҳам ажралиб чиқади. Ушбу даврга мансуб афсоналарда Мусиқа табиатга, ёввойи ҳайвонларни ўргатишда таъсир курсатиш, инсонни турли касалликлардан даволовчи куч сифатида таърифланади (қ. Аликамбар, Ибтидоий санъат, Мавсум кўшиклари, Маросим қўшиқлари).

Қулдорлик ва илк феодал тузумига асосланган қад. дунё давлатлари — Миср, Шумер, Бобил, Ўрта Осиё (тахм. мил. ав. 1минг йиллик даври), Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Рим мадани-ятларида касбий мусиқачилар мактаблари шаклланган. Улар махсус (бастакорлик, мусиқа илми каби фандаги) билим ва қоидаларга асосланиб ижод қилган. Натижада айтим, чолғу, рақс, достон ва б. жанрлар пайдо булган.

Турли хил Мусиқа асбоблари (чанг, уд, танбур, лира, кифара, пуфлама ва урма асбоблар) такомиллаштирилиб, улар барқарор товушқатор ва шаклларга эга бўлган. Мусиқанинг ушбу даврда асосан оғзаки анъанада ривожланишига қарамай, айни вақтда, унинг илк ёзув (иероглиф, ҳарфий ва б.) тизими ихтиро этилган, Мусиқа эстетикаси ва назарияси таълимотлари шаклланган: Хитойда — Конфуций, Юнонистонда — Пифагор, Гераклит, Демокрит, Аристотель, Платон, Аристоксен ва б., Ўрта Осиёда — Борбад.

Ўрта аср Ғарбий Европада профессионал черков (бир овозли григориан хорали, кейинчалик кўп овозли хор ва вокалчолғу жанрлари — орга-нум, кондукт ва б.), дунёвий (Фран-цияда — трубадурлар, труверлар; Германияда — миннезингерлар санъати) ҳамда халқ Мхи ривож топади. 12-а. да Францияда Биби Марям ибодатхонасида биринчи композиторлик мактаби (Нотр-Дам мактаби), 14-а. да Франция ва Италияда «Аре нова» услуби юзага келган. Гвидо д Ареццо ихтиро этган тўрт чизиқли нота ёзуви товуш баландлиги ва нағмалар узунлигини аниқ қайд этишга имкон яратган.

Ушбу даврда Ўрта ва Яқин Шарқ (Араб халифалиги)да эркин речитатив ва парда тузилмаларига асосланган мусулмон касбий Мусиқа (азон, тартил, тажвид) жанрлари шаклланган. Улар бошка Мусиқа турларидан мустақил равишда ривожланиб, кейинчалик Ўн икки маком тизимининг шаклланишига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган. 8 — 13-а. лар мусулмон Шарк, халқлари оғзаки анъанадаги касбий Мусиқаси дастон (М. назариясида) ёки парда (шеърият ва Мусиқа амалиётида) тизимлари асосида шаклланган. Ўрта Осиё, Эрон ва араб халқлари Мусиқасида муттасил давом этган ўзаро таъсир ва алоқа жараёнлари натижасида ушбу халқлар учун умумий бўлган вокал (савт, ғино, амал, муламмо, қавл ва б.) ва чолғу (равошин, пешрав каби) турлари вужудга келган. Машҳур бастакор, хонанда ва созандалар Иброҳим Мавсилий, Исҳоқ Мавсилий, Зирёб, Мансур Залзал, Ибн Сурайж, Ибн Ахвас ас-Сўғдий, Сафиуддин ал-Урмавий ва б. ижод қилган. Мусиқа илмида ҳам муҳим ютуқларга эришилган. Юнон Мусиқа назарияси ҳамда маҳаллий халқлар Мусиқа анъаналарига асосланган мусиқий эстетика ва илмийназарий таълимотлар дастлаб мат. фанлари доирасида (ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино), кейинчалик мустақил фан сифатида (Урмавий) шаклланган. Исҳоқ Мавсилий ва Киндий Шарқда илк бор мусиқа (ҳарфий) ёзувини ихтиро этишган. Урмавий эса ушбу ёзувни парда тизимига мослаштирган.

Уйғониш даври Европа маданиятида тараққий этган инсонпарварлик ғоялари ва дунёвий мазмунга асосланган Мусиқа санъатида бадиий-эстетик мақсадлар асосий вазифа даражасига кўтарилди, чолғу (лютня, виола) ва вокал (мадригал) ижрочилиги ривож топган. Профессионал Мусиқада полифония услуби, жумладан, а капелла хор ижрочилиги (мотет, месса ва б. жанрлар) ўз чўққисига кўтарилди. Янги композиторлик (Англияда — Д. Данстейбл, Нидерланд мактаби, Римда — Палестрина, Вене-цияда — А. ва Ж. Габриели) мактаблари шаклланди.

17—18-а. нинг 1-ярмида янги жанрлар — опера (Италияда — К. Монте-верди, А. Скарлатти; Францияда — Ж. Б. Люлли, Ж. Б. Рамо; Англияда — Г. Пёрселл), оратория (Г. Ф. Гендель), кантата (Г. Шютц, И. С. Бах), концерт (А. Корелли, А. Вивальди, И. С. Бах, Гендель), камер ансамбль, соната (А. Корелли, Д. Скарлатти), сюита ва б. жанрлар ривож топган. Орган (Ж. Фрескобальди, Бах, Гендель), клавесин (У. Бёрд, Г. Пёрселл, Ф. Куперен, Ж. Рамо) учун асарлар яратилган. Ушбу даврда замонавий камонли чолғу асбоблар (скрипка, альт, виолончель) нинг буюк усталари А. ва Н. Амати, Ж. Гварнери, А. Страдивари, фортепиано ихтирочиси Б. Кристофори ижод этишган, опера театрлари, филармониялар, мусиқа нашриётлари, мусиқа таълими (консер-ваториялар) ривож топган. 18-а. ўрталари — 19-а. нинг бошида Европа Мусиқаси Маърифатчилик даври ҳамда Буюк Франция инқилоби ғоялари таъсири остида ривожланган (француз композиторлари К. Глюк, Л. Керубини, Ж. Ф. Лесюэрларнинг опера ижоди, Вена классик мактаби вакиллари ижоди, симфонизм мусиқатафаккури). 19-а. да рус (М. Глинка, «Қудратли туда» вакиллари, П. Чайковский), поляк (Ф. Шопен, С. Монюшко), чех (Б. Сметана, Д. Дворжак), венгер (Ф. Эркель, Ф. Лист), норвег (Э. Григ), испан (И. Альбенис, Э. Гранадос), фин (Я. Сибелиус) янги миллий композиторлик мактаблари шаклланган, етакчи ижодий оқим сифатида романтизм карор топган (К. М. Вебер, Ф. Шуберт, Р. Шуман, Ф. Мендельсон, Г. Берлиоз, Н. Паганини ваб.). 20-а. М. тарихида алоҳида ўрин тутади. Мусиқа маданиятининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз берган. Ижодида янги-янги услуб ва йўналишлар (мусиқий авангардизм, модернизм) ривож топган. 20-а. да юз берган илмийтехник ва информацион инқилоблар (радио, телевидение, граммпластинка ва магнит ёзувларини ихтиро этиш) натижасида Мусиқанинг тингловчиларга етказиш ва эшитиш соҳаларида янги имкониятлар пайдо бўлди. Бунинг натижасида оммабоп мусиқа маданияти ривож топди. Композиторлик ижодида соф мусиқий (симфония, концерт, камер-чолғу Мусиқа каби) жанрлар ўрнига вокал Мусиқаси, театр Мусиқаси, кино Мусиқаси каби «аралаш» турлар етакчилик қила бошлади. Композиторлик ижоди билан бирга анъанавий Мусиқа ижоди ҳам янги, замонавий шароитларга мослашиб ривож топди. Жумладан, Шарк, мамлакатлари мумтоз Мусиқа жанрлари (мас, ҳинд рагалари, покистон қавалли, озарбайжон муғом, ўзбек ва тожик мақомлари ва ҳ. к.) узининг миллий доираларидан чиқиб жаҳон саҳналарида ижро этила бошлади, композиторлик ҳам оммавий Мусиқа йўналишларига ўз таъсирини ўтказди.

Ўзбекистонда Мусиқа, асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал Мусиқа сифатида қадимдан ривожланиб келган. Халқ Мусиқа сидалапар, терма, яма, қўшиқларттт турли хиллари (маросим, маиший, меҳнат, ўйин, рақс, лирик, насиҳатомуз ва б.), оғзаки анъанадаги ўзбек профессионал Мусиқасида эса достон, катта ашула, ашула, мақом, чолғу йўллари каби жанрлар мавжуд. Ўзбек Мусиқа меросида 4 асосий маҳаллий услубни фарклаш мумкин (қ. Бухоро-Самарқанд мусика услуби, Хоразм мусика услуби, ФарғонаТошкент мусика услуби, Сурхондарё-Қашқадарё муеща услуби). 20-а. да ўзбек ва б. Ўрта Осиё халқлари Мусиқа меросини ёзиб олиш ва ўрганиш бўйича муҳим ишлар бажарилди, юзлаб нота тўпламлари ва и. т. лар нашр этилди. Бастакор, хрфиз ва созандалар ўзбек Мусиқа мероси дурдоналари (Шашмаком, Хоразм макомлари, Фарюна-Тошкент маком йўллари ва б.) ни кенг тарғиб қилибгина қолмай, янги чолғу куй ва ашулалар яратдилар, дастлабки мусиқали драма ва комедия асарларининг муаллиф ёки ҳаммуаллифи бўлишди. 1930—40 й. ларда Ўзбекистонда авваллари бўлмаган янги (опера, балет, симфоник Мусиқа, камер Мусиқа, концерт каби) Мусиқа жанрлари юзага келди. Улар, айниқса, 1950—60 й. лардан бошлаб Ўзбекистон композиторлари ижодида кенг ривож топди, шунингдек, оммавий Мусиқанинг эстрада мусиқаси, ёшлар мусиқаси каби йўналишлари ҳам кенг ёйилган.

Мусиқа таълими тизими ЎзР Маданият ишлари вазирлиги тасарруфида булиб, 311 болалар мусиқа мактаблари, 3 махсус академик лицей, 30 га яқин санъат, Мусиқа ҳамда маданият коллежлари, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент давлат маданият ин-ти, Мусиқа Уйғур номидаги санъат ин-ти ва б. олий ўқув юртларида амалга оширилади.

Ҳозирда Ўзбекистонда Мусиқа фаолияти асосан ижрочи жамоалар (турли оркестр, хор ва ансамбллар), «Ўзбекнаво», Узтелерадиокомпанияси таркибидаги ижрочи гурухлар ва яккахонлар, ҳамда мустақил равишда ижрочилик билан шуғулланаётган айрим хонанда ва созандалар томонидан амалга оширилмоқда.

Абдуманнон Назаров, Олимжон Беков.