МУСИҚАЛИ ДРАМА — 1) мусиқа (вокал ва чолғу) ҳамда сўз санъатига асосланган сах. на асари, мусикали театр жанри. Илк намуналари Шарқ (мас, 5-а. Хиндистон, 12-а. Хитой)да шаклланган. Мазкур жанр Озарбайжонда 20-а. бошида, Ўрта Осиё ва Қозоғистонда 1920й. ларда вужудга келган. Мусиқали драмада саҳна воқеалари, қаҳрамонларнинг ички кечинма ва ҳолатлари, ўзаро му-носабатлари сўз, мусиқа, драматик ҳаракат, шунингдек, рақс орқали ифодаланади, мусиқа ва сўз бир-бирини тўлдириб, асар мазмунини очишга хизмат қилади. Ўзбекистонда Мусиқали драма жанри 1910—20 й. лардан миллий адабийбадиий томоша санъати ва мусика мероси заминида шакллана бошлади. Унинг таркиб топишида ўзбек халқ томошаларида мусиқадан фойдаланиш тажрибалари, шунингдек, озарбайжон театрининг мусиқали драматик спектакллари муҳим роль ўйнади. Ҳамзанинг «Ҳой, ишчилар», «Қармоқ», «Қузғунлар» каби инсценировкалари, «Фарғона фожиаси» тетралогияси; Ғулом За-фарийнинг «Ҳалима» пьесаси; Хуршиднинг Навоий достонлари асосида яратилган «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» асарларида Мусиқали драманинг ўзига хос жиҳатлари мустаҳкамлана бошлади. Ўзбек Мусиқали драмаси ўз тараққиётида бир неча даврни босиб ўтди. Даставвал пьесага мос мусиқа материали халқ ижодидан саралаб олинган бўлса, 1930-й. ларнинг бошида С Абдулланинг «Пўртана», М. Муҳамедов ва К. Яшиннинг «Ичкарида» каби замонавий асарлари саҳналаштирилганида халқ мусиқа мероси намуналарини қайта ишлашга урғу берилган. Ўзбек бастакор ва ком-позиторлари Мусиқали драма мусиқасининг ифодавий имкониятларини кенгайтиришди. «Лайли ва Мажнун» (Навоийнинг шу номли достони асосида Хуршид либреттоси; Т. Содиқов ва Н. Миронов мусиқаси), «Фарҳод ва Ширин» (Навоий-Хуршид, В. Успенский), «Гулсара» (К. Яшин; Р. Глиэр) каби Мусиқали драмалар шулар жумласидандир. Мусиқали драманинг адабий ва мусиқа жиҳатидан юксалишида драматурглардан К. Яшин, С. Абдулла ва бастакор Т. Жалиловнинг хизматлари катта. Улар қаламига мансуб «Нурхон», «Равшан ва Зулхумор» (К. Яшин; Т. Жалилов), «Тоҳир ва Зуҳра», «Алпомиш», «Муқимий», «Гул ва Наврўз» (С. Абдулла, Т. Жалилов) каби етук Мусиқали драмалар мавжуд. 1950-й. лардан бошлаб бу жанрда мустақил ижод қилувчи ўзбек композиторлари етишиб чикди: М. Левиев, А. Муҳамедов, С. Бобоев, Ҳ. Раҳимов. Ик. Акбаров, Д. Зокиров, Д. Соатқулов, С. Жалил, М. Юсупов, С. Ҳайитбоев, М. Бафоев, М. Маҳмудов, Ф. Олимов ва б. Улар ўзбек мусиқа мероси, Европа профессионал мусиқа услуби, ифода воситалари ва шакллари (жумладан, ария, дуэт ва б. ансамбллар, хор ва рақс саҳналари)га таяниб, ўз Мусиқали драма ларида ҳақиқий мусиқий драматургия ҳосил қилишга интилишди. Драматург, композитор ва ижрочиларнинг малакаси ошиши натижасида Мусиқали драма замонавий профессионал мусиқалидраматик жанр даражасига кўтарилди ва узига хос хусусиятларига эга бўлди. «Ватан ишқи» (3. Фатхуллин, Ш. Саъдулла; С. Бобоев), «Момо ер» (Ч. Айтматов қиссаси асосида Т. Тула инсценировкаси; И. Акбаров мусикаси), «Навоий Астрободда» (И. Махсумов; Ю. Ражабий, С. Жалил), «Прометей» (Ю. Марцинкявичюс; М. Бафоев), «Юсуф ва Зулайҳо» (Р. Бобожон; Ф. Олимов), «Кумуш шаҳар маликаси» (И. Султон; Ик. Акбаров) каби Мусиқали драмалар бунга мисолдир. Соф драма каби Мусиқали драма ҳам мусикали драма, мусиқали фожиа, мусикали комедия каби турларни ўз ичига олади. Ўзбек композиторлари ижодидан катта урин олган мусиқали комедияни мусиқашунослар мустақил жанр сифатида тадқиқ қиладилар;
2) операнинг дастлабки номларидан бири (итал. dramma in musica, dramma (perla) musica). 16-a. охири — 17-a. бошларида Италия (мас, К. Монтеверди ижоди)да пайдо бўлган. 1639 й. пайдо булган янги «опера» номи Мусиқали драма урнини эгаллай бошлаган. 19-а. ўрталарида Р. Вагнер ўзининг юксак мусиқали-драматик ривожига эга бўлган «Нибелунглар узуги» тетралогияси, «Тристан ва Изольда», «Парсифаль» операларини Мусиқали драма деб таърифлаган, Мусиқали драма Мусоргский эса «Борис Годунов», «Хованшчина» каби асарларини халқ Мусиқали драма лари деб атаган.
Ад.: Жабборов А., Мусикий драма ва комедия жанрлари Ўзбекистон композиторларининг ижодиётида, Т., 2000.
Аҳмаджон Жабборов.