МУСИҚАШУНОСЛИК

МУСИҚАШУНОСЛИК — санъатшу-нослик соҳаси, мусиқа ҳақидаги фан. Мусиқа назарияси, мусиқа тарихи, мусиқий фольклористика (этномусиқашу-нослик), мусиқий танқид ва мусиқий журналистика каби асосий қамда бошқа фанларга алоқадор (мусиқий акустика, мусиқий психология, мусиқий палеография, мусиқий эстетика, мусиқий социология, мусиқий шарқшунослик, мусиқий библиография ва нотография ва б.) соҳаларни ўз ичига олади.

Назарий Мусиқашунослик, умуман мусиқа санъати ёки муайян давр, бирор халқ, шунингдек, баъзи йирик композиторлар асарлари тузилиш қоидалари, мусиқа тили ва композиция хусусиятларини тадқиқ қилади. Мусиқанинг айрим ифодавий воситалари гармония, полифония, мусиқа шакли таҳлили, оркестрлаш, чолғушунослик каби фанларда ўрганилади. Мусиқа уқувини ривожлантиришда сольфежионнт аҳамияти катта.

Тарихий Мусиқашунослик мусиқа маданияти тараққиётига ҳар томонлама таъриф беришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйиб, уни тарихий жараён, фалсафа, мафкура, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турлари ривожи билан боғлиқ ҳолда ёритади. Мусиқанинг умумий тарихидан ташқари йирик минтақалар (Европа, Осиё каби), буларнинг муносабати (ҒарбШарқ ёки Шарқ-Ғарб), айрим мамлакатлар ва халқаро ёки муайян давр мусиқа тарихи (классицизм, романтизм, импрессионизм), шунингдек, мусиқий услуб, жанр ва шакллар (опера, симфония, концерт ва ҳ. к.), ижрочилик санъати ва б. нинг юзага келиш тарихини ўз ичига олади. Мусиқа ижодиётини тадқиқ қилишда тарихий Мусиқашунослик мусиқийназарий тахлил маълумотларига таянади, ўз ўрнида назарий Мусиқашунослик хулосалари тўлиқ ва илмий бўлиши мақсадида ўрганилаётган ҳодисаларга тари-хан ёндашади. Назария ва тарихийликнинг чуқур, узвий алоқадорлиги Мусиқашуносликнинг асосий шартларидандир.

Ўрта ва Яқин Шарқ халқлари мусиқа санъати қонунқоидалари тизимини ўрганувчи илми мусиқий (мусиқа илми) 8—9-а. ларда (Юнус ал-Котиб, Халил ибн Аҳмад) шакл топган. Илми тпаълиф, илми ийқо ва илми адворпан таркиб топиб, мусика назарияси, тарихи, ижодиёти ва ижрочилиги масалалари ҳақида баҳс юритган. 14—15-а. лар манбаларида «илми адвор» деб ҳам аталган. Марказий Осиё маданиятида илми мусиқий асосан 3 та услубий йўналишда ривожланган:

1) мусиқа ижодиёти анъаналарини Юнонистон (Аристотель, Аристоксен, Птолемей) мантиқ илми, мат. си ва физикаси қонунқоидалари негизида умумлаштиришга асосланган илмийраци-оналистик йўналиш (Форобий, Ибн Сино, Абу Абдуллох, ал-Хоразмий, Умар Хайём, Қутбиддин аш-Шерозий, Фахриддин ар-Розий ва б.);

2) муайян бир ижодий услуб, мактаб ёки мусиқанинг маълум бир сохаси (ашула ёки чолғу ижрочилиги ва ҳ. к.)ни амалий ўзлаштиришга мўлжалланган амалий-эмпирик йўналиш (Бану Мусо, Яҳё ал-Мунажжим, Сафиуддин ал-Урмавий, Нажмиддин Кавкабий, Дарвишали Чангий ва б.);

3) Қуръон, ҳадислар, шариат арконлари ва тасаввуф ғоялари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда мусиқанинг маънавий мо-ҳияти, тарбиявий аҳамияти масалаларини ўрганишга бағишланган диний-маънавий йўналиш (Калободий Бухорий, Абу Х°мид Ғазолий, Боқиё Ноиний, Зиёуддин Нахшабий, Нурасад Чиштий, Абдулҳақ Дехлавий, Ҳужвирий, Аббодий ва б.). Охирги йўналишда илми мусиқий кўп ҳолларда «самоъ» деб аталган. Темурийлар даврида илмийрационалистик ва амалий-эм-пирик услубларни ўзаро мужассамлаштиришга йўналтирилган таълимотлар вужудга келди (Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий, Зайнулобиддин ал-Ҳусайний, Кавкабий ва б.) – Илми мусиқийнинг муаммолар тизими мусиқанинг келиб чиқиши, унинг ижтимоий, маънавий, тарбиявий аҳамияти, куй турлари (алҳон) ва жанрлари, нағма, буъд, жинс, жам, ийқо, интилоқот (интонация), таълиф (ижод, композиция), чолғушунослик (синоатил-олат) ва б. масалалардан таркиб топиб, уларни ўрганишда мат. (риёзиёт), физика (илми табиий), геометрия (ҳандаса), мантиқ ва б. фанлар крнунқоидалари, исбот воситалари кенг татбиқ этилган. 20-а. нинг бошларидан илми мусиқий Европа ва жаҳон мусиқашунослигининг илғор услубий тамойиллари билан бойитилиб, замонавий мусиқа шарқшунослигининг тари-хий, услубий негизи ва таркибий кисми сифатида ривожланган (мас, А. Фитратнинг «Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи», 1927 — араб алиф-босида; янги нашри, Т., 1993).

Ўзбекистонда кенг қамровли Мусиқашунослик 20-а. дан ривож топа бошлади. 1920 — 30 й. ларда пайдо бўлган илк Мусиқашунослик асарлари, асосан, шу даврда тўплана бошлаган ўзбек мусиқа меросини тизимли ўрганишга (В. Успенский, Н. Миронов, Е. Романовская, Ил. Акбаров ва б. нинг мақола ва китоблари), миллий чолғу асбобларни таснифлашга (В. Беляев) қаратилган. Ўзбекистон композиторлик мусиқа маданиятига оид биринчи йирик тадқиқот («Ўзбек мусиқасининг ривожланиш йўллари», рус тилида) 1946 й. да яратилган. Кейинги даврда ўзбек мусикашунослиги, асосан, мусика меросини кенг миқёсда тўплаш ва тадқиқ қилиш (мас, «Ўзбек халқ мусиқаси», 1—9-ж. лар, Т., 1955—66; «Шашмақом», I—VI жилдлар, Т., 1966—75; И. Ражабов, «Мақомлар масаласига дойр», Т., 1963; Ф. Кароматов, «Ўзбек халқ мусиқаси мероси», 1 — 2:ж., Т., 1978—83; Т. Ғафурбеков, «Ўзбек профессионал мусиқа ижодининг фольклор манбалари», Т., 1984»), айрим жанрларнинг шаклланиши (мас, Я. Пеккер, «Ўзбек операси», М., 1963, 2нашр, 1984; Н. Янов-Яновская, «Ўзбек симфоник мусикаси», Т., 1979, рус тилида; Т. Ғафурбеков, «Миллий монодиянинг ижодий ресурелари ва буларнинг замонавий ўзбек мусиқасида сайкал топиши», Т., 1987, рус тилида); ўзбек мусиқасининг 20-а. тарихи («Ўзбек совет мусикаси тарихи», 1—3 ж., Т., 1972—1991, рус тилида), Шарқ алломалари илмий мероси (мас, О. Матёқубов, «Форобий Шарқ мусиқа асослари ҳақида», рус тилида, Т., 1986; А. Назаров, «Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида», Т., 1995), ўзбек созанда ва хонандалари фаолияти («Ўзбек халқ созандалари», 1—2-китоб, Т., 1959—74), мусика чол-ғулари ва чолғу мусиқаси (Ф. Кароматов, «Ўзбек чолғу мусиқаси», Т., 1972; Т. Визго, «Урта Осиё мусика чолғулари», М., 1981, рус тилида) ва б. масалаларга оид йирик асарлар, тадқиқотлар, тўпламлар яратилди. 20-асрнинг сўнгги чорагида тан олинган бир қанча дареликлар ўзбек тилига (Т. Ғафур-беков таҳририда) таржима қилинди, илк мусиқа луғатлари (Ил. Акбаров) ва янги дареликлар (Т. Қурбонов, О. Азимова) яратилди. Ўзбек мусикашунослари халқаро мусиқа анжуманларида фаол қатнашади, уларнинг асарлари чет элларда нашр этилган. Узбекистон мусиқашунослигига Ил. Акбаров, Я. Пеккер, Т. Визго, Ф. Кароматли, И. Ражабов, А. Жабборов, С. Галицкая, Н. ЯновЯновская, Т. Ғафурбеков, Р. С. Абдуллаев, О. Матёқубов, А. Назаров, Р. Юнусов ва б. салмокли қисса қўшган.

Тошкент (2002 й. дан Узбекистон) давлат консерваториясида 1940-й. лардан эътиборан Мусиқашуносликнинг тарихий, назарий, фольклоршунослик, 1972 й. дан мусиқий шарқшунослик, мусиқий танқид ва журналистика йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади. Санъатшунослик илмий тадқиқот итида номзодлик (1981—92), длик ҳамда номзодлик (1992 й. дан шу кунга қадар) диссертациялари бўйича ихтисослашган кенгаш фаолияти доирасида Узбекистон, Марказий Осиё ва Закавказье М. ги учун илмий даражали кадрлар тадқиқотлари ҳимояси ўтказилади. Иккала муассасада Мусиқашуносликка дойр аспирантура ва докторантура очилган. Абдуманнон Назаров, Тўхтасин Ғафурбеков.

Next Article

МУСКОВИТ