МУСИҚОР

МУСИҚОР (араб. — мусиқачи) — 1) Урта ва Яқин Шарқ адабиётида мо-ҳир, олий малакали бастакор, хонанда ва созанда;

2) Шарқ халқларининг қад. пуфлама чолғу асбоби. Бир томони ёпиқ, турли узунликда ва бир хил диаметрдаги бир неча (8—13) найчаларнинг параллел, учбурчак шаклидаги бирикмаси. Мусиқор чолғу асбоби илк бор Абу Абдуллоҳ Хоразмий (780—850) нинг «Мафотих ал-улум» («Илмлар калитлари», Лейден, 1899) қомусида шархланган. Урта аср Шарқ миниатюраларида тасвирланган. Тахм. 18-а. дан кейин Урта Осиё мусика амалиётидан чиқиб, кейинчалик унутилган. Мусиқорнинг айрим турлари Руминия, Болгария, Молдавия ва Туркияда мускал, Гре-цияда цевница, Грузияда ларчеми, соинари, Литвада скудучяй номлари билан машҳур;

3) Шарқ адабиётида афсонавий қақнус қушининг номларидан бири.

Next Article

МУСКАТ