МУСКАТ

МУСКАТ (франц. muscat, лот. muscus) — 1) мушк ҳидини эслатадиган хушбўй узум навлари: александрия М. и, оқ Мускат, венгер Мускати, ВИР М. и, Гамбург М. и, Дербент Мускати, ереван ва б. М. лар бор. М. янги навлар ҳисобига кўпайиб бормоқда. Мускат орасида юқори сифатли десерт винолар тайёрланадиган ва турли муддатда пишадиган навлари бор. Италия, Франция, Испания, Португалия, ГФР, Бельгия, Буюк Британия, Россияда кенг тарқалган. Ўзбекистонда ҳоз. Узбекистон усимликшунослик и. т. ин-тида яратилган кечпишар хўраки Узбекистон Мускати (каттақўрғон ва александрия Мускати навларини чатиштириб чиқарилган), ВИР М. и (оқ Мускат билан гам-бург Мускат ини чатиштириб чикарилган), Каҳрабо М. (Қибрай эртаги Мускат ини Шарқ М. и. билан чатиштириб чиқарилган), шунингдек, қора, венгер, александрия, Гамбург Мускати кўп экилади; 2) узумнинг Мускат навларидан тайёрланадиган десерт ним ширин, ширин, ли-кёрли, баъзан овкат устида ичиладиган ним ширин винолар. Таркибида 13 — 16% ҳажм спирт, 14—21 г/100 см3 қанд бор. Хуштаъм. Оқ, қора ва пушти Мускат навли узумлардан жахрнга машҳур энг яхши винолар тайёрланади.

Next Article

МУСКОВИТ