МУСКУЛ ҚИСҚАРИШИ

МУСКУЛ ҚИСҚАРИШИ — нормал нерв импульсига жавобан мускулнинг калта тортиши, мускулларнинг асосий физиологик хоссаларидан бири. Қисқариш мускулнинг калталаниши ёки тарангланишида намоён бўлади. Мускул қисқариши, одатда, бирор иш бажарилишини таъминлайди. Мускул қисқаришида миофибриллар таркибига кирувчи оқсиллар: миозин ва актин иштирок этади. Мускул қисқариши чоғида ҳар икки оқсил ўзаро таъсир этиб, актомиозин комплексини ҳосил қилади. Мускул қисқариши учун зарур энергия, актомиозин ва аденозинтрифосфат кислотаттт ўзаро таъсирлашувидан юзага келади. Бундан ташқари, муҳитда маълум миқдорда кальций ионлари Са+2 бўлгандагина Мускул қисқариши рўй бериши аниқланган.

Loading...