МУСКУЛЛАР, мушаклар — одам ва ҳайвонлар гавдаси аъзолари; нерв импульслари таъсирида қисқариш хусусиятига эга тўқима (мускул тўқимаси)дан ташкил топган. Силлиқ, кўндалангтарғил ва юрак мускуллари биргаликда организмнинг мускул системасини ташкил этади. Ҳаракатланишда асосий роль ўйнайди. Кўндалангтаргил ва силлиқ Мускулларга бўлинади. Силлиқ мускул лардан ички аъзолар, қон ва лимфа томирлари деворининг мускул пардалари, шунингдек, тери мускуллари ҳосил бўлади. Силлиқ Мускуллар киши ихтиёридан ташқари қисқаради, шунинг учун улар ғайриихтиёрий Мускуллар дейилади. Силлиқ мускул нуқул мезенхимадан вужудга келади. Мускул толаси узунасига кетган мускул хужайрасидан иборат бўлиб, юпқа эластик пардаси — сарколеммаси, цитоплазмаси — саркоплазмаси, кўп ядролари ва органо-идлари бор. Мускул толасининг қисқарувчи тузилмаси — узун ипга ўхшайдиган миофибриллар толанинг бир учидан иккинчи учигача давом лади. Кўндалан гтарғил Мускулларга скелет мускуллари ва юрак мускули (миокард) киради. Кўндалангтарғил мускуллар тўқимаси кишининг ихтиёрига бўйсунади. ҳар қайси мускул юмалоқ ёки ясси пай воситасида бир суякдан бошланиб, иккинчисига ёпишади. Мускул бўғим яқинида бўлса, албатта, шу бўғимдан ўтиб, унинг ҳаракатланишини таъминлайди. Мускуллар шаклига кўра узун, қисқа, юмалоқ, ялпоқ бўлиб, жойлашишига қараб юза, чуқур, оралиқ гуруҳларга бўлинади. Бажарадиган вази-фасига кўра қисувчи, кенгайтирувчи, кўтарувчи, туширувчи, ёзувчи, букувчи, чайновчи ва ҳ. к. М. га ажратилади. Узун ёки дуксимон мускулнинг йўғонроқ қисми қорни, охирги пай қисмлари боши вадуми деб аталади. Баъзи Мускулларнинг бир эмас, балки 2—3 ва ҳатто 4 та боши бор (мас, елканинг икки бошли, соннинг тўрт бошли мускули). Мускулларнинг қўшимча аппаратига фасциялар, фиброзсуяк каналлари, синови-ал қин ва халталар киради. Мускулларда кон томирлар кўп, улар кон билан мўл таъминланган, лимфа томирлари яхши ривожланган. Ҳар бир мускулда ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толалари бор, улар ёрдамида марказий нерв системаси билан алоқа қилади. Бир ҳаракатни бажарадиган Мускуллар синергистлар, қарама-қарши ҳаракатларни бажарадиганлари антагонистлар дейилади. Скелет Мускуллар топографик жиҳатдан тана, бош, бўйин, кўл ва оёқ мускулларига ажратилади.
Тана мускуллари орқа, кўкрак ва қорин М. идан иборат. Орқа Мускуллари юза ва чуқур бўлади. Улар куракни кўтаради, уни яқинлаштиради ва ёпиштиради, бўйинни ёзади, елка ва қўлни орқага ва ичкарига тортади, нафас олиш ва чиқаришда қатнашади. Орқанинг чуқур Мускуллари умуртқа поғонасини тиклайди.
Кўкрак Мускуллари хусусий ташқи ва ички қовурғалараро Мускуллар, елка камари ва қўл б-н боғланган катта ва кичик кўкрак Мускуллари, ўмров усти ва олдинги тишеимон Мускулларга бўлинади. Ташқари қовурғалар-аро Мускуллар қовурғаларни кўтаради, ички Мускуллар эса нафас олиш ва чикаришда иштирок этади.
Қорин Мускуллари ташки ва ички қийшиқ Мускуллар, қориннинг кўндаланг ва тўғри Мускуллари, шунингдек, белнинг квадрат мускулидан ташкил топган. Қорин Мускуллари тўғри танани оддинга букади, қийшиқ Мускуллари ён томонларга эгилишини таъминлайди. Бу М. қорин прессини ташкил этиб, асосий функцияси қорин аъзоларини функционал қулай ҳолатда ушлаб туришдан иборат. Бундан ташқари, қорин пресси Мускуллар ининг қисқариши сийиш, ичак бўшаши, туғиш жараёнларини таъминлайди. Қорин Мускуллари фасция билан крпланган. Мунтазам машқ қилиб, жисмоний иш билан шуғулланиб мускул толаларида миофибрилларни кўпайтириш ва шу тарика мускул кучини ошириш мумкин.
Барча Мускулларнинг асосий хусусияти уларнинг қисқаришидир (қ. Мускул кисқариши), бунда муайян иш бажарилади. Мускуллар кучи мускул толаларидаги миофибриллар сонига боғлиқ; яхши ривожланган Мускулларда улар кўп, сует ривожланганларида кам. Юз ва бошнинг барча мускуллари 2 гуруҳга: мимика ва чайнов Мускуллар ига бўлинади. Улар юз мимикасида, чайнашда ва пастки жағни ҳаракатлантиришда қатнашади. Булардан ташқари, бўйин ҳамда қўл Мускуллари бор. Скелет Мускуллар ининг деярли ҳаммаси ричаглар қонунига мувофиқ бўғимлардаги суякларни ҳаракатга келтиради. Одам гавдасида 600 га яқин мускул бор. Одам гавдасидаги барча эркин ҳаракатлар ўзаро боғланган бўлиб, мураккаб шартли ва шартсиз рефлекслар ёрдамида юзага чиқади ва марказий нерв системаси томонидан бошқарилади. Артерия ва веналар деворининг асосий қисми, ҳазм йўлининг деярли ҳаммаси, ўт пу-фаги ва крвуқ, бачадон найи, бачадон силлиқ Мускуллардан тузилган.
Ички аъзолар девори силлиқ Мускуллар ининг қисқариши секин ва чувалчанг ўрмалашисимон бўлади. Силлиқ Мускуллар рефлекс йўли билан автоматик қисқаради. Улар ҳаддан ташқари кучли қисқарганда оғриқ пайдо бўлади (мас, жигар ва буйрак санчиғи, ичак спазми ва ҳ. к.).
Юрак мускули тузилиши ва вазифасига кўра кўндалангтаргил ҳамда силлиц Мускуллардан фарқ қилади. Унда бошқа мускулларда бўлмайдиган хусусият — маълум ритм ва кучга эга бўлган қисқаришлар автоматизми бор. Юрак мускули умр бўйи ритм билан тўхтамасдан ишлайди, унинг фаолиятини нерв системаси бошқаради.