МУСЛИМ ибн ҲАЖЖОЖ

МУСЛИМ ибн ҲАЖЖОЖ, имом Муслим (817 ёки 821—Нишопур — 875) — муҳаддис, имом. Имом Бухорийдан кейинги ҳадис илмининг билимдони. Фиқхдан ҳам яхши хабардор бўлган. Ёшлигида кўп мамлакатларга сафар қилган, жумладан, Ҳижоз, Миср, Сурия, Ирокда бўлган. Уламоларнинг қайд этишларича, у 300 мингдан зиёд ҳадисни ўрганиб чиқиб, улардан 12 мингтасини ишончли (саҳиҳ) деб топган ва ўзининг «ас-Саҳиҳ» («Саҳиҳи Муслим») асарига киритган. Тўплам мусаннаф шаклида тузилган.

Мазмунан уни «Саҳиҳи Бухорий»нинг ўзгинаси дейиш мумкин, лекин у бошка манбаларга асосланиб ёзилган. Муслим ибн ҳажжож ибн Ҳ. иснодга алоҳида ахдмият берган. Китоб 52 бўлимдан иборат, бўлимларнинг ҳар бирида ўзига тегишли ҳадислар тўпланган (мас, диннинг 5 аркони тўғрисидаги, никоҳга дойр, мерос кридаларига бағишланган, қурбонликка оид, пайғамбарлар ва саҳобалар тўғрисидаги, охират ҳақидаги, ахлоққа оид ва тиббий мазмундаги ҳадислар). Тарихий ва биографик мазмундаги ҳадислар бу китобнинг бой манба си-фатидаги қийматини оширади. «Ас-Саҳиҳ» китоби шариат бўйича қўлланма вазифасини ўташи лозимлиги назарда тутилган. Бу асар ахли сунна наздида 6 та машҳур саҳиҳ китобнинг иккинчисидир.

Муслим ибн ҳажжож ибн Ҳ. бундан ташқари фикдга оид асарлар ва муҳаддисларга бағишланган биографик тўпламлар яратган, лекин ёзганлари сақланиб қолмаган, бизгача биргина «ас-Саҳиҳ» асари етиб келган.

Loading...