МУСЛИМОВА

МУСЛИМОВА Кифоят (1916.1.5 – ҳоз. Бишкек — 1996.20.4) — Ўзбекистон халқ артисти (1954). Саҳна фаолиятини 1933 й. Ўш ўзбек мусиқали драма театрида бошлаган. 1934—37 й. лар Тош-кент ишчи ёшлар театрида, 1937—87 й. лар Самарқанд ўзбек мусиқали драма ва комедия театрида ишлаган. Муслимова ўткир характерли образларнинг етакчи ижрочиларидан бўлиб, алоҳида мав-қега эга бўлган. Сўзда қочирим М. ижодвда му-ҳим ўрин тутган. У яратган образлар ўзига хослиги, тўлақонлилиги, жўшқин ва ишонарли тасвирланиши билан ажралиб туради. Мильфордхоним («Макр ва муҳаббат»), Меҳинбону («Фарҳод ва Ширин»), Кабаниха («Момақалдироқ»), Холниса, Бўстон («Шоҳи сўзана», «Аяжонларим»), Майсара («Майсаранинг иши»), Сурмахон («Юрак сирлари»), Огудалова («Сепсиз қиз»), Амалия («Отелло»), Ойдин опа («Зарафшон қизи»), Рисолат пари («Тошболта ошиқ») каби роллари б-н шухрат қозонган.

Loading...