МУСО ибн НУСАЙР (?—716 ёки 717) — Умавийларнинг Африкадаги лашкар-бошиси, Шарқий барбарлар ёрдамида Африканинг шим. даги денгиз соҳилларини Танжер ш. га қадар босиб олган (706—709). Византия томонидан Цеута қалъаси бошлиғи этиб тайинланган граф Юлиан ҳам арабларга бўйсунган. Кенг тарқалган ривоятга кўра, айнан Юлиан арабларни Испанияга қарши юриш қилишга ундаган; бунга унинг қизини вестготлар қироли Родриг томонидан ҳақорат қилиниши сабаб бўлган. Мусо ибн нусайр ибн Н. нинг мавлоси Ториқ ибн Сайд 7 минг барбар билан бўғоздан Испания соҳилига ўтган (қ. Гибралтар) ва 711 й. Кадикс (баъзи маълумотларга кўра Херес дела Фронтер) яқинида ғалаба қозонган ва осонлик билан бошқа шаҳарларни бирин-кетин эгаллай бошлаган. Мусо ибн нусайр ибн Н. нинг бунга ғайирлиги келиб 712 й. 18 минг қўшини билан ўзи ҳам Испанияга ўтган, Ториқни ҳибсга олиб, Испанияни забт этишни ўзи ниҳоясига етказган. Мусо ибн нусайр ибн Н. нинг қудрати кучайиб кетишидан хавфсираган халифа уни Дамашққа чақиртириб олган (715); М. ибн Н. нинг мол-мулки тортиб олинган.