МУСО — Қуръонда тилга олинган пай-ғамбарлардан бири. Қад. яҳудий манбаларида Моше, христиан манбаларида Моисей номи билан маълум. Яҳудийликка эътиқод қилувчилар Мусони иудаизм асосчиси деб ҳисоблайдилар. Қуръоннинг бир неча сураларида Мусонинг номи қайд этилган. Баъзи ривоятларда Мусо «Бани Исроил» қабиласида туғилиши, Миср подшоҳи (фиръавн)нинг тахтдан кетишига сабабчи бўлиши, тақдир тақозоси билан Мисрдан қочиб кетиши ва араб қизига уйланганлиги айтилади. Худо М. ни Исроил қабиласини Фиръ-авн зулмидан озод қилиб, Мисрдан олиб чиқиб кетишга даъват қилади. Унга Сино тоғида «10 васият» тош ла-вҳасини такдим этади. Мусо қўлидаги таё-қнинг илонга айланиши, чўнтагидан қўлини чиқарганда ойна каби ялтираб кўзларни қамаштириши каби мўъжизаларга эга бўлган. Унга Таврот нозил этилган. Мусони яҳудийлар, мусулмонлар, христианлар пайғамбар деб ҳисоблайдилар.
Ад.: Пайғамбарлар қиссаси, Т., 1993.