МУСОБЕК

МУСОБЕК (19-а.) — Бухоро амирлигининг Россияга юборган элчиси, мирохур, 1867 й. май ойи бошларида Оренбургга келган ва Россия билан бўлган музокараларда қатнашган. Мусобек Бухоро амирлиги билан Россия ўртасидаги чегарани 1866 й. сент. да Сирдарёнинг сўл қирғоғи бўйлаб белгилашни таклиф қилган. Бирок, Россия Ўратепа ва Жиззахдан айрилиб қолишни истамай, фақат Янгиқўрғонни беришга кўнган. Янги битимда товон тўлаш хдқида талаб бўлмаган. Мусобек 1867 й. дек. да Тошкентга, К. П. Кауфман ҳузурига келиб амирнинг руслар талабларига рози эканлигини билдирган. Мусобек 1868 й. мартигача Тошкентда бўлган, уни маҳаллий аҳоли ва рус армиясида хизмат қилувчи мусулмонларни русларга қарши курашга даъват этганликда айблашган. Россия Каттақўрғонни босиб олгач (1867), М. амир элчиси сифатида 10 июнда руслар билан музокара олиб бориш учун Самарқандга келган. Амир тахтдан воз кечишини, Маккага, ҳажга боришга рухсат олиш учун император билан учрашмоқчи эканлигини билдирган. Бирок, Бухоро амирлигини тугатишни Россия режалаштирмаганди. Шунинг учун амирлик саклаб қолиниб, оғир шартлар асосида битим имзоланган.