МУСОДАРА

МУСОДАРА — шахсга тегишли мулкни пул тўламасдан, мажбурий равишда давлат ихтиёрига ўтказиш. Мулк унинг эгасидан фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик учун суд қарорига мувофиқ олинади ва баҳоси белгиланиб, Мусодара қилинади, Ўзбекистон Республикасида маҳкумнинг мулкини Мусодара қилиш жазоси 2001 й. авг. да бекор қилинган (ЖК, 53модда). Пекин жиноят йўли билан орттирилган ёки жиноят содир этиш воситаси бўлган мулк, албатта, Мусодара қилинади (ЖПК, 211модда).

Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки буюми туман (шаҳар) судьяси, баъзи ҳолларда — божхона ва солиқ органлари томонидан Мусодара қилинади (Ўзбекистон Республикаси, МЖК, 27модда). Жумладан, божхона назорати чоғида топилган ҳуқуқбузарлик ашёлари, транспорт воситаси олиб қўйилиб, баҳоланади ва судья ёхуд божхона органининг бошликлари томонидан Мусодара қилинади (Божхона кодекси, 186модда).