МУСОРГСКИЙ Модест Петрович [1839.9(21).3, Псков вилояти, Карево қишлоғи — 1881.16(28).3, Петербург] — рус композитори. «Қудратли туда» гуруҳи аъзоси. Ижодий изланишлари марказида опера жанри туради. «Борис Годунов» (1869) ва «Хованшчина» (Н. Римский – Корсаков томонидан ёзиб тугалланган) опера («халқ мусиқали драма»)лари рус ре-алистик мусиқасининг дурдоналарига айланган. Мазкур асарларида Мусоргский халқ ҳаёти, орзу-умидларини ҳаққоний акс эттириб, халқ, айниқса, оғзаки нутқ оҳангларидан ижодий фойдаланган. Кишиларнинг жонли образларини кичик драматик саҳна тарзида яратган романсларида тасвирлар экан, ҳаётнинг зиддиятли ижтимоий мавзуларига мурожаат этган («Каллис-трат», «Етимча», «Раёк» ва б.). «Сорочинск ярмаркаси» операси, «Кўргазмадаги расмлар» фортепиано туркуми, «Офтобсиз», «Ажал қўшиқ ва рақслари», «Болалик» вокал туркумлари ма-шҳур. Ўзбекистонда «Борис Годунов» операси, айрим симфоник ва камер (чо-лғу, вокал) асарлари мунтазам ижро этилмоқда.