МУССОЛИНИ

МУССОЛИНИ (Mussolini) Бенито (1883.29.7, Форли – 1945.28.4, Донго яқини) — Италиянинг фашист диктатори (1922—43). Сиёсий йўлини Соци-алистик партия сафида бошлаган, бу партиядан 1914 й. ўчирилган. 1919 й. фашистлар партиясига асос солди ва унинг раҳбари (дуче) бўлди. «Римга юриш»ни уюштириб, ҳокимиятни қўлга олди (1922). Муссолини ҳукумати мамлакатда террорчи режимни жорий қилди, босқинчиликдан иборат ташқи сиёсат олиб борди (1935 й. Ҳабашистонни, 1939 й. Албанияни ва б. ни босиб олди), Германия билан биргаликда 2жа-ҳон урушини очди. 1945 й. Италия партизанлари томонидан қўлга олинди ва қатл этилди.

Loading...