МУССОНЛАР (франц. moussons; араб, мавсум — йил фасллари) — Ер юзасида ва тропосферанинг қуйи қисмида доимо бир томонга эсадиган ва фақат йил фаслларининг алмашиниши б-нгина ўз йўналишини қарама-қарши томонга ўзгартирадиган ҳаво оқими. Бунда қуруқ, кам булутли ҳаво ўрнини сернам, серёғин ҳаво олади (ёки, аксинча бўлади). Муссонларнинг ҳосил бўлишида материк билан океаннинг турлича исиши сабаб бўлади. Бунда босимнинг ўзгариши ҳал қилувчи ўрин эгаллайди. Ҳаво атмосфера босими юқори бўлган совуқ жойлардан босими паст бўлган иссиқ жойларга силжийди (М. юқори босимли ва паст босимли мавсумий жойлар орасида вужудга келади). Қишда босим материк устида юқори бўлганида Муссонлар материкдан океан томонга, ёзда эса босим океан устида юкрри бўлганида тескари томонга эсади. Қишки Муссонлар кетидан, албатта, ёзги Муссонлар келади.
Муссонларнинг тропик ёки экваториал ва тропик бўлмаган хиллари бор. М. тропик минтақада кучлироқ намоён бўлиб, Ҳинд океанининг шим. қисмига, Африканинг тропик қисмига, Осиёнинг жан., Ҳиндистон, Ҳиндихитой ярим о. лари, Индонезия о. лари ва Австралиянинг шим. ига эсиб туради. Мўътадил минтақада Хитойнинг шарқи, шим.-шарқ. қисмига, Япония, Корея ярим о. ларига, Россиянинг Узок. Шарқига таъсир этади.
Тропиклардаги Муссонларлар (тропик Муссонлар) экваториал депресссия ва у билан боғлиқ конвергенция зоналари йил давомида олдин экватордан жан. ярим шарга, сўнгра шим. ярим шарга, яъни жорий ярим йилликда ёз қаерда бўлса ўша ерга сурилади. Шу б-н бир каторда пассат шамолларининг шарқий мароми, яъни қишки Муссонлар гарбий шамоллар мароми ёзги Муссонлар билан алмашади. Муссонлар атмос-феранинг пастки қатламларида хрсил бўлади, қалинлиги 3—4 км га етади. Муссонлар материк ичкарисига 1000 км гача кириб бориб, жойнинг асосий ик^имий хусусиятларини белгилайди.
Тоҳир Myxторов.