МУСТАФИН

МУСТАФИН Ғабиден [1902.13(26).11, Акмолинск уезди, ҳрз. Қарағанда вилояти Тельман тумани — 1985, Олма-ота] — Қозоғистон халқ ёзувчиси (1984). Қозоғистон ФА мухбир аъзоси (1958). Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси (1953—56), масъул котиб (1962—64). Илк ҳикоялар тўплами — «Ер Шойин» (1929). Ишчилар ҳаётига бағишланган «Ҳаёт ва ўлим» романи (1941) қозоқ прозасининг илк намуналаридан, «Чи-ғаноқ» (1945), «Қарағанда» (1952), «Бўрондан сўнг» (1959), «Кўз кўрган» (1қисм, 1963) каби қисса ва романларида қозоқ халқи турли табақаларининг ҳаёти, ишчи-шахтёрлар ва ёшларнинг фидокорона меҳнатлари ўз ифодасини топган. М. Ўзбекистонга бир неча марта келган (1958, 1960). Ўзбек адиблари билан яқин алоқада бўлган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Абай номидаги Қозоғистон Давлат мукофоти лауреати (1953).

Ac: Қараганда, Роман, Т., 1956; Чиғаноқ, Роман, Т., 1962.

Loading...