МУСТАМЛАКАЧИЛИК — кучли дав латлар томонидан зўрлик билан эгалланган мамлакат ёки ҳудудни сиёсий ва иқтисодий мустақилликдан маҳрум этиб, ўзига бўйсундириш, қарам қилиш, талаш сиёсати. 15-а. охирида Европа давлатлари (Португалия, Испания, Англия, Франция, Голландия) ана шундай сиёсат юрита бошлайдилар. Бундай амалиёт 20а. бошида авжига чикди, натижада дунёнинг катта қисми бир неча империялар ўртасида бўлиб олинди. Бу даврга келиб эски мустамлакачи давлатлар ёнига янгилари: АҚШ, Германия, Бельгия, Япония, Россия қўшилди. 2-жаҳон уруши (1939— 45) туфайли кучайиб кетган миллий озодлик ҳаракатлари саноқли йиллар ичида мустамлака империяларини тезда емирилиб, қулашига олиб келди. БМТнинг Бош Ассамблеяси мустамлака мамлакатлари ва халқларига мустақиллик бериш тўғрисида Декларация қабул қилди (1960), унда Мустамлакачилик инсониятга қарши жиноят сифатида ба-ҳрланади. 20-а. нинг 60-й.
лари бошида ўнлаб собиқ мустамлакалар мустақилликка эришишди ва суверен давлатларга айланди. Жумладан, «Африка йили» деб ном олган 1961 й. да қитъанинг 21 давлати мустақилликка эришган эди. Ҳоз. вақтда айрим кичик ҳудудлар (асосан, орол қудудлари) АҚШ, Буюк Британия, Франция, Нидерландия ва б. мамлакатлар ҳукмронлиги остида қолиб келмоқда. Лекин бу ҳудудларнинг ахолией метрополия аҳолиси ҳуқуқларига ўхшаш ёки унга яқин ҳуқуқларга эга бўлди, махаллий ўзини ўзи бошқаришдан кенг фойдаланади, метрополия мамлакатларидан молиявий-иқтисодий ёрдам олади. Шу боис том маънода Мустамлакачилик амалда йўқолган, дейиш мумкин. 19 – ва 20-а. да Россия империяси, сўнг собиқ СССРҳам Мустамлакачилик сиёсатини олибборди. 1991 й. СССР парчаланиб унинг ўрнида мустақил тараққиёт йўлини танлаган 15 мамлакат ташкил топди. Ўзбекистон М. дан халос бўлиб, мустақилликка эришгани ана шу оламшумул жараён таркибида юз беради.