МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ

МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ (1990 й. 20 июнь) — Ўзбекистон ССР Олий Советининг 2-сессиясида қабул қилинган. У Ўзбекистоннинг мустақилликка эришишида муҳим қадам бўлди. Мустақиллик Декларациясида «Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва таркиб топган бой анъаналари, ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлашдан иборат олий мақсад ҳақи, Ўзбекистоннинг келажаги учун тарихий масъулиятни чу-қур ҳис этган ҳолда халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия принципларига асосланиб, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг давлат му-стақиллигини эълон қилади», деб ёзиб қўйилганди. Ана шу ҳужжат асосида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётига доир масалалар мустақил тарзда ҳал қилина борди ва 1991 й. 31 авг. да «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» қонун қабул қилинди (яна қ. Мустақиллик).

Loading...