МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИ

МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИ — Тошкентнинг марказий майдони. Пойтахт аҳолисининг оммавий тантаналари ва б. тадбирлар ўтказиладиган жой. Ўзбекистон, Навоий ва Шароф Рашидов кўчалари оралиғида, Анҳор канали соҳилида жойлашган. Майдон периметрал тарзда қурилган. 1917 й. гача Собор майдони, 1917—66 й. ларда Қизил майдон, 1966—91 й. лар Ленин номидаги майдон, Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1992 й. дан Мустақиллик майдони деб атала бошлаган. Мустақиллик майдони ҳажмий тузилиши жа-н. дан шим. га чўзилган кўпёкли ҳудудий мужассамотни ташкил қилади. Ансамбль меъморий услуб ва кўлами жиҳатидан яхлит турли маъмурий бинолардан иборат. Бир неча марта реконструкция қилинган. Ҳукумат уйининг дастлабки лойиҳаси (1931, меъморлар В. Архангельский, А. Петлина ва А. Сидоров) ўрта аср маҳобатли меъморий шакл йўналишида (серустунли, равокли, майда гумбазли) бўлган. Кейинчалик мумтоз ва миллий меъморий анъаналар ўзлаштирилган ҳолда ордер тизими йўналиши амалга оширилган (меъморлар А. Бобохонов, В. Вольчак, С. Полупанов) ва замонавийлик руҳи берилиб қайта ишланган (1946, 1954—65), хоз. кунда бу бинолар ўрнида янги бино барпо этилиши лойихалаштирилмоқда.

1936 й. да В. И. Ленинга хайкал ўрнатилган. 1975 й. ҳайкал қайта ишланган. Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин майдон тубдан қайта реконструкция қилинган (меъморлар С. Одилов, Л. Адамов ва б.). Чўзиқ сув хавзасига эга бўлган баланд терраса ва унинг пастидаги шаршара маидонни баланд ва паст сатхларга ажратади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Ленин қайкали олиб ташланди, ўрнига Мустақиллик обидаси (1992) ўрнатилди. Майдондаги Маъмурий бинолар (ЎзР Вазирлар маҳкамаси, Физкультура ва спорт давлат қўмитаси, санъатшунослик и. т. инти, 20 каватли вазирликлар жойлашган бино ва б.) эркин жойлаштирилган. 1999 йил 16 фев. воқеасидан кейин Мустақиллик майдони даги вайрон бўлган маъмурий бинолар қайта қурилиб, атрофи ободонлаштирилди.

Мустақиллик майдони даги кўндаланг йўлка Хотира майдони (1998)га олиб боради. Хотира майдонидаги ёдгорлик маҳаллий меъморлик анъаналари асосида айвон ва серҳашам қатор устунли, деворларига китоб саҳифалари шаклида 1941—45 й. лар урушида ҳалок бўлган ўзбек ўғлонларининг рўйхати берилган. «Мотамсаро она» ҳайкали, урушда ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган ман-гу олов ёниб турибди.

Мустақиллик майдони яқинида, «Мустақиллик майдони» метро ст-яси ва б. жойлашган. Турли дарахт ва гуллар билан кўкаламзорлаштирилган.