МУСТАҚИЛЛИК

МУСТАҚИЛЛИК — давлатнинг ички ва ташқи ишларда бошқа давлатларга қарам бўлмай фаолият кўрсатиши. Мустақиллик тамойилларига риоя этиш давлатлараро ўзаро муносабатларда етакчи, ҳукмрон қоидадир. Ҳар бир давлатнинг мустақиллигини тан олиш ўзаро тинчтотув яшашнинг принципларидан биридир. У БМТ Устави ва халқаро шартномалар ва декларацияларт мустаҳкамлаб қўйилган.

Унга риоя қилиш ҳоз. замон халқаро ҳуқуқининг асосий вазифасидир. Давлатнинг суверенитеты унинг бошқа давлатлар билан муносабатларидаги мустакиллигини ҳам билдиради. Мустақиллик давлатнинг фақат сиёсий эмас, балки иқтисодий мустақиллигини ҳам англатади.

Мустақиллик инсониятнинг азалдан орзу-умиди бўлиб келган. Ана шу ғоя асосида АҚШ, Франция, Лотин Америкаси мамлакатларида инқилоблар юз берди. 20-а. нинг 90-й. ларига келиб социалистик мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва озодликка интилишнинг янги босқичи бошланди. Шарқий Европа мамлакатларида қарийб ярим аср ҳукм сурган тоталитар давлат тузуми инқирозга юз тутиб, демократик тартиботлар қарор топа бошлади. Югославия Социалистик Федератив Республикаси парчаланиб, унинг ўрнида бир неча му-стақил республика, Чехославакия Социалистик Республикаси иккига бўлиниб, Чехия ва Словакия суверен давлатлари вужудга келди. Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикаси бирлашиб, немислар яшайдиган ҳудудда социалистик тузум барҳам топди. Айни чоғда, собиқ СССР парчаланиб унинг ўрнида мустақил тараққиёт йўлини танлаган 15 мамлакат ташкил топди. Бошқача қилиб айтганда, бу даврга келиб Мустақилликка эришиш масаласи дунёни кенг қамраб олган жараёнга айланди. Ўзбекистоннинг Мустақилликка эришиши ана шу оламшумул жараён таркибида юз берди.

Мустақиллик имкониятларини олдиндан пайқаган, мамлакат ижтимоийсиёсий жараёнларининг боришини тўғри кузатиб, тўғри баҳолай билган Ўзбекистон иттифокдошлари орасида биринчилардан бўлиб, ўз мустақиллигини эълон қилди: 1991 й. 31 авг. куни кабул килинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий йўлини тўла қонунлаштириб берди. 1991 й. нинг авг. ида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва ана шу қонун доирасида Узбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бундан кейин Узбекистон ССРни Узбекистон Республикаси деб аташ, 1-сентябрни Мустакиллик куни деб эълон қилиш, Узбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, иттифоқнинг ва унинг таркибига кирадиган барча мустақил давлатларнинг олий қонун чиқарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилиб, уларни рес-публиканинг давлат мустақиллиги эълон қилинган ҳужжатни тан олишга даъват этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки ҳуқуқий пойдевори эди.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун 17 моддадан иборат бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг асосий белгиларини аниқлаб берди. Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақал-поғистон Республикаси билан бирга мустақил демократик давлат деб эълон қилинди. Ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлди, халқ давлат ҳокимиятининг бирданбир соҳиби, эгаси, хўжайини бўлиб қолди. Ўзбекистон мустақиллиги республикада адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш учун йўл очиб берди, ўз миллий давлатчилигини барпо қилишга имконият яратди.

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон халқаро миқёсда ўзини танитиш, айни чоғда халқ-аро ҳуқуқ меъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди. Жаҳон харитасида Ўзбекистон янги, ёш мустақил давлат сифатида ўз ўрнига эга бўлди.

Иқтисодиётда туб ўзгаришлар қилиш учун имконият яратилди. Яъни жаҳон амалиёти исботлаган бозор иқтисодиётига ўтиш учун шароит барпо этилди. Мулкка муносабат тубдан ўзгариб, жамиятда янги мулкдорлар синфини шакллантириш учун имкон очилди.

Мустақиллик халқнинг маънавий уйғониши учун тўла имконият яратди. Юрт тарихи, қадимий маданият тиклана бошлади. Халқининг азалий урф-одатлари, маънавий қадриятлари унга қайтариб берилди. Динга муносабат мутлақо ижобий томонга ўзгарди. Шундай қилиб, қўлга киритилган Мустақиллик ўзбек халқи тарихида тамоман янги даврни бошлаб берди, миллий дунёқарашда янгича тафаккур шакллана борди. Халқ келажакка ишонч билан қарай бошлади. Ўз юртининг тўла хўжай-ини эканлигини, ўз такдирини ўзи белгилаш имкониятини қўлга киритганлигини ҳис қила бошлади.

Даврон Шораҳмедов.