МУСУЛМОНҚУЛ

МУСУЛМОНҚУЛ (тахм. 1794— 1852) — Қўқон хонлмгидаги қипчоқлар раҳбари. 1844 й. гача Андижонда қўшинлар бошлиғи (ботирбоши). 1847 й. дан минг-боши. Қўқонни Бухоро амири Насруллахон ҳужумидан мудофаа этиш рахбарларидан бири (1842). Қўқон хони Шералихонниит солиқ сиесатига қарши хонликнинг қатор туманларида қўзғолонлар кўтарилган. 1845 й. Ўшдаги қўзғолонни бостириш учун Мусулмонқул юборилган. Унинг йўқлигидан фойдаланган Мурод (Олимхоннинг ўғли) Шералихонни ўлдириб, ўзини хон ҳамда Бухоро амирининг ноиби деб эълон қилган. Қўқонликлар бундан норози бўлиб, уни қўллаб-қувватламаганлар. Мусулмонқул бу во-қеалардан хабардор бўлиб, қизини Шералихоннинг ўғли Худоёрхонга турмушга беради ва у билан бирга Қўқонга келиб, бир неча кунгина хон бўлган Муродни ўлдиради, ёш Худоёр хон деб эълон кдлинади. Мусулмонқул эса муваққат хрким бўлади. Шу даврдан бошлаб Қўқонда фақат қипчокдар тўдасининг ҳукмронлиги бошланади. Мусулмонқул хоннинг ёшлигидан фойдаланиб хонликни деярли мустақил равишда ўзи бошқаради. 1852 й. фарғоналик мулкдорлар тошкентликлар ёрдамида қипчокдар хркимиятига қарши қуролли кураш бошлашган. Билқиллама (Фарғонанинг шарқида) жангида қипчоқлар енгилган. Мусулмонқул шу жангда ўлдирилган.

Ад.: Бобобеков ҳ., КЎқон тарихи, Т., 1996; Бейсембиев Т. К., «Тарихи – и LLJaxрухи» как исторический источник, Алма-Ата, 1987.