МУТАГЕНЕЗ

МУТАГЕНЕЗ (мутация ва… генез) — физик, кимёвий мутагенлар таъсирида сунъий мутация олиш. Мутация келтириб чиқарадиган омилларни мутагенлар дейилади. Мутагенлар мута-цияларни тезлаштиради (қ. Мутация). Мутаген омиллар физик (ионловчи нурлар, рентген нурлари, протонлар, нейтронлар, ультрабинафша нурлар, юқори ва паст ҳарорат), кимёвий (пе-стицидлар, гербицидлар), биологик (паразит организмларнинг ҳаёт маҳсулотлари, токсинлар) бўлиши мумкин. Мутагенездан селекцияда қайвон, ўсимлик ва микроорганизмларнинг янги зот, нав ва штаммларини, фойдаланиладиган мутантларни олишда фойдаланилади (яна қ. Мутант, Мутагенлар).

Loading...