МУТЛАҚ НАМЛИК

МУТЛАҚ НАМЛИК — ҳавонинг ҳажм бирлигидаги сув буғи микдори. Бирлиги г/м3. М. н. атмосферада 0,1 — 1,0 г/м3 дан (қишда материклар устида, шим. кенгликларда) 30 г/м3 гача (экватор зонасида) ва ундан кўп бўлади.