МУТЛАҚ НОЛЬ — Цельсий шкаласи жадвали бўйича олинган ноль т-радан 273,16° пастда ётган нуқта; термодинамик т-ра шкаласида т-ра ҳисобининг боши. Одатда, сувнинг учлама нуқтаси деб қабул қилинган Мутлақ нольда модда молекулаларининг тартибсиз иссиқлик ҳаракати тўхтайди. Мутлақ нольга жуда яқин т-раларда гелийдан бошқа ҳамма моддалар қаттиқ кристалл ҳолатда бўлади. Гелий ўта оқувчан, бир қатор метал лар эса ўта электр ўтказувчан бўлиб қолади. Мутлақ нольда жисм энтропияш нолга тенг бўлади, демак, иссик/ihk сиғимлари, иссикликдан кенгайиш коэффи-циентлари каби термодинамик микдорлар ҳам нолга тенг бўлади. Ҳеч қандай усул билан Мутлақ ноль т-рага амалда эришиш мумкин эмас.