МУТЛАҚ, абсолют — шак-шубҳасиз, шартсиз, ҳеч қандай шарт-шароитларга боғлиқ булмаган, чекланмаган, поёнига етган, мукаммал деган маъ-ноларни билдирувчи тушунча (мас, Мутлақ ҳақиқат, Мутлақ монархия, Мутлақ чемпион ва б.). Нисбий тушунчасининг тескариси. Мутлақ тушунчаси кўпроқ фалсафада қулланади. Ф. Шеллинг М. борлиқ деб чекланган вокеликни, Гегель М. руҳ деганда оламнинг абадий ўзгармас бирламчи асосини, яъни олий дунёвий ақлни тушунган.