МУТРИБ ХОНАХАРОБИЙ

МУТРИБ ХОНАХАРОБИЙ (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Ҳасан Ҳожи Табиб ўғли) , (1865-Хива-1925) – шоир. Хивадаги Муҳоммад Аминхон мадрасасияа таҳсил олган. Мақомчибастакор сифатида ҳам машҳур бўлган (Мутриб— созанда, тахаллуси шундан). Мутриб Хонахаробийнинг серқирра иқтидорини юқори баҳолаган Феруз уни саройга жалб этиб, девонбегилик вазифасига тайинлаган. Бу йилларда Мутриб Хонахаробий ёзган ғазал ва мухаммаслар кўплаб баёзмажмуалардан ўрин олган, жумладан, Табибий тузган иккала тазкирада шоир асарларидан кўплаб намуналар учрайди. Мутриб Хонахаробий 20-а. нинг 20-й. ларида сарой тугатилгач, Хоразмда пайдо бўлган маҳаллий мат-буотда фаол иштирок этади, «Хоразм хабарлари», «Инқилоб қуёши» газ. ларида адабий ходим лавозимида хизмат қилади. Илк шеърларини 1890 й. да ёза бошлаган. Унинг баёз, девон ва мажму-алар орқали 14 минг мисрага яқин ғазал, мухаммас, мусаддас, қасидалардан иборат адабий мероси етиб келган.

Мутриб Хонахаробий қолдирган ижодий мерос асосини ишқ-муҳаббат мавзуида битилган ғазал, мурабба, маснавий, мухаммас, мусаддас ва рубоийлар ташкил этади. Унинг хон ва шоир Феруз шаънига бағишланган қасидалари ҳам мавжуд. Мутриб Хонахаробийнинг илммаърифатга даъват, ҳуррият мавзуларида ёзилган шеърлари маҳаллий матбуот саҳифаларида, шунингдек, Хивада 1924 й. да нашр этилган «Юғурмия» тўпламида чоп этилган. Бу туркум шеърларида («Кўрунг эмди халойиққа…», «Билинглар, эй халойиқ», «Кўнглума бир турфа сўз келди равон» ва б.) тарғибийташвиқий руҳ, хитоб, даъват оҳанглари ҳукмронлик қилади.

Мутриб Хонахаробий меросининг асосий қисми 1909 й. да Муҳаммад Шариф ибн Муҳаммад Ёқуб — Ҳаррот тартиб берган девон (300 саҳифа)да жамланган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти фондида 2 кичик девони (инв. №903, 906) сақланади. Лаффасийнинт Феруз давридаги хоразмлик ижодкорларга бағишланган тазкирасида Мутриб Хонахаробийнинг «Шоҳ Комрон» шеърий асари борлиги хақида маълумот берилган.

Абдурашид Абдуғафуров.