
МУВОЗАНАТ
МУВОЗАНАТ — 1) механикада — биронбир аниқ механик тизимга (жисмга) таъсир кўрсатаётган барча кучлар ўзаро тенглашган ҳолат. Жисм барқарор, нобарқарор ва бефарқ Мувозанатда бўлиши мумкин. Жисм Мувозанат ҳолатидан бироз оғганидан сўнг яна эски ҳолатига қайтса, бундай ҳолат барқарор Мувозанат ҳолати деб аталади (раем, а). Агар жисм Мувозанат ҳолатидан бир оз оғганидан кейин бу ҳолатдан борган сари узоклаша бошласа, бундай ҳолат нобарқарор Мувозанат ҳолати бўлади (расм, 6). Жисм Мувозанат хрлатидан бироз оғганидан кейин янги ҳолатида қолса, бундай ҳолатга бефарқ Мувозанат ҳолати дейилади (мас, горизонтал сиртдаги шар) (расм, в);
2) термодинамик Мувозанат — биронбир тизимнинг барча қисмларида т-ра, босим ва б. макроскопик параметрлар бир хил бўладиган ҳолат. Ҳар қандай изоляци-яланган тизим вақт ўтиши билан шундай Мувозанат ҳолатига эришади;
3) кимёвий М. — кимёвий реакция бораётган тизимнинг фақат қайтар реакциялар юз берадиган ҳолати. Бундай М. ҳолатидаги тизимнинг ҳолати параметрлари вақтга боғлиқ бўлмайди, таркиби барқарор бўлади.