МУВОЗАНАТСИЗ ҲОЛАТ

МУВОЗАНАТСИЗ ҲОЛАТ — бирон бир термодинамик тизимнинг нобарқарор ҳолати; ташқи майдон бўлмаган ва тизим яхлит айланадиган шароитда тизимнинг т-раси, босими, зичлиги, таркибидаги компонентларнинг кўпкамлиги ёки баъзи макроскопик пара-метрларнинг бир жинсли бўлмаслиги. Мувозанатсиз ҳолат термодинамик тизимда қайтмас жараёнлар юз беришига сабаб бўлади. Бу жараёнлар натижасида изоляцияланган тизим мувозанатга эришади.