МУХАЛЛИС

МУХАЛЛИС (Serophularia integrifolia) — сигирқуйруқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пояси бир нечта. Ҳар бир поя рўваксимон тўпгул билан тугайди. Барги оддий, чўзиқ ёки тухумсимон, чети қирқилган. Гули икки жинсли, қизғишяшил, косачаси 5 бўлакли. Июнь — августда гуллаб, мева беради. Ўрта Осиёнинг тоғли р-нларида 8 тури учрайди. Ўзбекистоннинг ҳамма тоғли р-нларида чағиртошли қояларда ўсади. Айрим турлари гулширага бой. Манзарали турлари ҳам бор.

Loading...