МУХАММАС

МУХАММАС (араб. — бешлик) — шарқ шеъриятидаги шеърий шакллардан, қофияланиш тартибига кўра тузилган шеър. М. нинг ҳар бир банди 5 мисрадан иборат бўлиб, а—а—а—а—а, б—б—б—б—а, в—в—в—в—а, баъзан эса а—а—а—а—а, б—б—б—а—а тарзида қофияланади. Бандларнинг охирида шоиртахаллуси келтирилади. Мухаммас 1бандининг 5мисрасида қофия сифатида қўлланган сўз шу мисра бўйлаб 2—3 марта такрорланадиган намуналари ҳам учрайди (мас, Дилкаш, Комил Хоразмий, Феруз, Муаззамхон ва б. ижодида). Мухаммаснинг 2 тури бор: табъи худ (мустақил) ва тазмин (тахмис). Биринчисида барча бешлик миералар бир муаллифники, иккинчиси (тахмис)да ижодкор биронта устоз, замондош шоир ёхуд ўз ғазаллари байтларининг ҳар бирини бешлик бандларга айлантиради. Икки шоир мисралари пайвандидан иборат шеър пайдо қилинади. Ғазалнинг ҳар бир байти олдидан ўзининг уч мисрасини қўшади. Мухаммас шоир учун фикр-кечинмаларини чуқурроқ ифодалаш, бо-шқа шоирлар билан мусобақалашиш, куч синаш, баҳслашув воситаси бўлган.

Мухаммаснинг ўзбек шеъриятидаги илк намуналари Ҳофиз Хоразмий ва Гадоий девонларида учрайди. Навоий даврида унинг тазмин намуналари яратилган. Мухаммас навислик, айниқса 17-а. дан бошлаб тез ривожланган. Машраб, Вафоий, Увайсий, Нодира, Маҳзуна, Мунис, Фурқат, Хиромий, Муқимий ва б. шоирлар мумтоз Мухаммаслар яратганлар. Мухаммас 20-а. шеъриятида ҳам анъана сифатида давом этди. Мас, Собир Абдулла, Чар-хий каби шоирлар бошка шоирларнинг ғазалларига Мухаммаслар боғлаганлар.

Loading...