МУХАЙЯР

МУХАЙЯР (араб. — танлаб олувчи) — ўрта аср Ўн икки мақом таркибидаги шўьбалардан бири. Шашмақом мажму-идаги Ироқ мақомининг ашула булимида Мухайяри Ироқ номли наср йўлида яратилган шўъба мавжуд. Унинг куй мавзуи бир оз ўзгартирилган ҳолда кўплаб мақрм шўъбалари авжларида Мухайяри Чоргоҳ намуди сифатида кенг қўлланади. Мухайяри Ироқ куйи илк бор Сафиуддин алУрмавий томонидан ёзиб олиниб, француз олими д’Эрланже, кейинчалик уни ўзбек мақомшуноси И. Ражабовлар замонавий нота ёзувига кўчиришган.

Ад.: Ражабов И., Мақомлар масаласига дойр, Т., 1963.

Loading...