МУХБИР

МУХБИР (араб. — хабар берувчи, хабарчи) — 1) таҳририят таркибида журналист сифатида хизмат қилувчи ходим; 2) бевосита таҳририятда ишламайдиган, аммо оммавий ахборот воситаларида мунтазам ижодий ҳамкорлик қилувчи шахс;

3) бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқиш уюштирувчи газ., жур., радио, телевидение таҳририяти ходими (жамоатчи Мухбир).

Loading...