«МУХТАСАР» — Заҳириддин Мухаммад Бобурнтг аруз вазни назарияси хақидаги асари (тахм. 1521—23). Манбаларда «Му-фассал», «Рисолаи аруз» деб ҳам юритилади. Унда аруз вазнидаги барча ютуқ ва камчиликлар кўрсатилган. Бобур арузнинг баъзи ноаниқ масалаларига аниқлик киритди ва уни янги фикрлар б-н бойитди, ўзбек, араб, форс арузларини бир-бири билан қиёслаб, аруз вазнининг 248 турини аниқлади.
Бобур арузда зиҳофлар сонини 44 тага етказди. У тақтиъ бобида эски ўзбек тили фонетик меъёрлари асосида Навоийнинг «Мезон ул-авзон»ида ишлаб чиқилган арузнинг қонунқоидаларини тизимга солиб, баъзи бахрлар орасида ўхшашликлар топди ва янги дойра ихтиро қилди. Асарда қўшикларнинг тархоний, туркий, ўланг, шунингдек, туюқ ва унинг рангбаранг турлари ҳақида янги фикрлар айтилган. Бобур бу асари билан ўзбек шеъриятида қўлланадиган аруз баҳрларининг кўп янги вазн, зиҳоф ва фаръларини аниқлади. «Мухтасар»да рукнлар тўлиқ берилган. Уларнинг сонини аниқдашда талаффуз ҳисобга олинган. «Мухтасар» вазнларнинг кўплиги ва уларга берилган изоҳларнинг аникдиги билан бошқа асарлардан ажралиб туради. Рисоланинг котиб Ҳожи Муҳаммад Самарқандий кўчирган (1533—34) ягона қўлёзмаси Париж Миллий кутубхонасида сақланмоқда.
Нашрлари: Мухтасар, Т., 1971; Трактат об арузе, Мухтасар, 1972.