МУЗ

МУЗ — қаттиқ ҳолатдаги сув. М. асли шаффоф, рангсиз, фақат катта хажмдагиси мовийроқ рангда. Қор ва қиров ҳам аслида Муздан иборат. Эриш т-раси — 0°. М. нинг 0°даги зичлиги 0,9168 г/см3, яъни сувникидан камроқ, шунинг учун сувда чўкмайди. Музнинг молекуляр тузилиши бўшлиқларни вужудга келтиради ва шу туфайли унинг зичлиги кам. 0° даги Музнинг эриш иссиклиги 79,4 кал/г, сублимация иссиклиги (қаттиқ ҳолатдан тўғридан-тўғри буғга айланиши) 677 кал/г, иссиклик сиғими 0,487 кал/г. Тоза Муз электр ўтказмайди. Муз пластик масса, т-ра пасайган сари пла-стиклиги камаяди. Юқори босим таъсирида (2000 атм дан бошлаб) Музнинг янги крисгалли хиллари вужудга келади. Табиатдаги Муз сувга нисбатан анча тоза бўлади, чунки Музда моддалар (1МН4Ғдан ташқари) жуда ёмон эрийди. Муз таркибида механик аралашмалар — қаттиқ зарралар, концентрациялашган эритмаларнинг томчилари, газ пу-факчалари бўлиши мумкин. Туз кристаллчалари ва намакоб томчилари туфайли денгиз музи шўрроқ бўлади. Ер шарида Музнинг умумий захираси 30 млн. км3 чамасида. Қуёш системасидаги сайёралар ва кометаларда ҳам Муз борлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Ер шаридаги Музнинг аксари қисми қутбий ўлкаларда, асосан, Антарктидада тўпланган (бу ерда Музнинг қалинлиги 4 км га етади). Ўрта Осиё тоғларининг денгиз сатҳидан 3000 м дан баланд жойларида музликлар бор. Текисликларда эса қиш совуқ келган пайтларда дарё ва б. сув ҳавзаларида пайдо бўлади. Ана шундай пайтларда, мас, Сирдарё қуйилиш жойидан бошлаб 2000 км масофада Муз б-н қопланади.

Музнинг баъзи хоссалари бошқа моддалар хоссаларидан кескин фарқ қилади: бу эса табиат жараёнларида муҳим роль ўйнайди. Муз сувга нисбатан енгил бўлганидан сув юзидаги Музлар дарёларни ва б. сув ҳавзаларини тубигача музлаб қолишдан сақлайди. Муз (0,45) ва хусусан қорнинг (0,95) ёруғликни қайтариш хоссаси катта бўлганидан Муз ва қор билан қопланган ҳудуд (ҳар иккала ярим шардаги юқори ва ўрта кенгликларда йилига ўрта ҳисобда 72 млн. км2 майдонни Муз ва қор қоплаб ётади) қуёшдан меъёрдагидан 65% кам иссик,лик олади ва ер шари юзасини совитиб турадиган кучли манба ҳисобланади: ҳоз. иқлим зоналари кўп жиҳатдан ана шу манбага боғлиқ.

Атмосфера, сув ичи ва устидаги, ер юзасидаги ва Ер пўстидаги Муз ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг яшаш шароити ва хаёт фаолиятига таъсир қилади. Муз бир қанча табиий офатларни келтириб чиқаради (учувчи аппаратлар, кемалар, иншоотлар, т. й. ва тупроқнинг музлаши, дўл уриш, қор бўронлари, қор босиши, даре ўзанига муз тиқилиб қолиб тошқин бўлиши, экинларни совуқ уриши ва ҳ. к.). Бундай зарарли ҳодисаларни олдиндан айтиб бериш, уларга қарши курашиш ва Муздан турли мақсадларда фойдаланиш (далаларда қорни тутиб қолиш, муздан кечувлар, изотермик омборхоналар ясаш, омборларнинг юзини қоплаш ва ҳ. к.), гидрометеорологик ва муҳандисликтехник билимларнинг, махсус хизматлар (муз разведкаси, қор кўчкиларини кўчириш, дўлга қарши кураш ишлари)нинг вазифасидир. Спорт мусобақалари ўтказиш мақсадида сунъий яхмалаклар ишланади. Табиий Муздан озиқ-овқат маҳсулотларини, биологик ва тиббий препаратларини саклаш ҳамда музлатишда фойдаланилади. Муз ларнинг йиғиндиси Ернинг узлукли пўсти — криосферани хрсил қилади, уларнинг энг кўп сони музликлар шаклида мавжуд. Музни ўрганиш билан гляциология, геокриология, қисман гидрология, метеорология ва иқлимшунослик фанлари шу-ғулланади.

Prev Article

МУЖОҲИД

Next Article

МУЗ ОҚИШИ